RU

Последние новости

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  1 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  2 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз” Новости

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз”

Термизнинг “Сурхон” клуби иккинчи даврага ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Куни кеча клуб “Машъал” (2:1)га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувдан кейин термизликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 


“Машъал” билан ўйин ҳақида

- Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Тўғри, назорат баҳси бўлганига қарамай, ғалаба қозондик. Учрашувда вазиятларимиз кўп бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Бу каби назорат беллашувлари биз учун муҳим ҳисобланади.


Тайёргарлик борасида

- Иккинчи давра ўйинларга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Бош мураббийимиз билан мавсумнинг муҳим палласига оптимал спорт формада бўлишни интилмоқдамиз. 


Биринчи  давра якунлари хусусида

- Биринчи даврадаги таассуротларим ўртача. Биз ҳали ҳам Суперлигада ўзимизга муносиб бўлмаган ўриндамиз. Иккинчи даврада натижаларимизни ижобий  томонга ўзгартириб, керакли очколарни тўплаш ва мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлашни истаймиз. 


Анхель Лопеснинг ғоялари тўғрисида

- Бош мураббийимиз бу мавсум иш бошлади. Шунга қарамай, унинг кўрсатмаларига тушуниб, машғулотларда бажармоқдамиз. Футболчилар секин-аста тушуниб боряпти. Ишонаманки, иккинчи даврада натижаларимиз янада яхши бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика