RU

Последние новости

11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  0 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   0 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  5 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  12 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади” Новости

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигаси томонидан футболимизни ислоҳ қилиш борасида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Чемпионатимиз формати ўзгартирилиб, клубларнинг профессионал фаолиятини таъминлаш мақсадида бир қатор ўринли талаблар қўйилмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича нормативлар олиниб, терма жамоалар манфаатини йўлида фойдали янгиликларга қўл урилди. Бу борада “Бунёдкор” жамоаси сардори Жавлон Иброҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигасида иш бошлаган янги раҳбариятга омадлар тилайман. Улар томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бераман. Юртимиздаги 2017 йилги футбол мавсумини Ўзбекистон кубоги финали якунлаб берди. Кўпчиликка яхши маълумки, финал баҳси жуда юқори савияда ташкил этилди. Майдонда “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида муросасиз кураш кечди. Стадиондаги муҳитни эса таърифлаб бўлмайди. Биласизми, футболчилик фаолиятим мобайнида ички мусобақаларда бундай кўп мухлис йиғилганини илгари кўрмагандим. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, халқимиз футболни севади”.


“Фикримча, энди 2018 йилги Суперлига баҳслари худди финал баҳсидек ўтади. Чунки энди оддий ўйинларнинг ўзи қолмади. 12талик форматдаги ҳар бир баҳс муросасиз ва кескин ўтишига шубҳа йўқ. Ўйлаб кўринг, қандайдир очколар Сизни ё чемпионлик учун курашга қўшади ёки Суперлигада жон сақлаб қоладиган гуруҳга тушириб юборади. Қолаверса, “олтин очколар” ҳисоб-китоби ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Бу энди ҳар бир рақиб билан бўладиган баҳсда очко жамғариш кераклигини кўрсатиб турибди. Шу орқали ҳам мухлисларнинг қизиқиши ортиши аниқ”.

“Кескинлик ва муросасизликнинг ошишига хизмат қиладиган яна бир жиҳат бу – нормативлардир. Футболчилар энди жисмоний ҳолатларини мавсум давомида юқори савияда ушлаб туришлари керак. Айниқса, қишки ўқув-машғулот йиғинларида олинадиган юкламалар кучлироқ бўлса, бу футболчининг мавсумнинг охиригача жисмоний ҳолати етук бўлишини таъминлайди. Мана шундай юкламаларга дош беролган футболчилар ва жамоаларнинг ғалабалари ҳам кўпроқ бўлади. Бундан эса энг аввало терма жамоаларимизга кўпроқ фойда. Ватанимиз жамоаларига кириш учун футболчилар ичида рақобат ошади. Терма жамоалар мураббийлари рўйҳатида қанча номзод кўп бўлса, ўйлайманки, халқаро турнирлардаги ғалабаларимиз ҳам салмоқли бўлади”, - дейди “Бунёдкор” сардори Жавлон Иброҳимов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика