RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  15

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман" Новости

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"

"Андижон" жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган дарвозабон Жасур Умрзоқов ҳам иштирок этмоқда.

Футболчи ушбу мавсумни шу жамоада ўтказиши кутилмоқда. "Навбаҳор" билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли посбонга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Андижон"дан тушган таклифни қабул қилдингиз? Жамоани ўзгартириш фикри қачон туғилди?

- Янги жамоага ўтиш фикри менда анчадан бери бор эди. Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман. Бу жамоада юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.  

- "Бургутлар" сафига қўшилишингизда Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам ўрни борми?

- Таклиф клуб раҳбарлари ва бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевдан келди. Уларнинг чорловини жавобсиз қолдира олмадим. Отабек ака билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлган дея оламан. Машғулотларида проффессионаллик юқори бўлади. 

- Сизнинг ёшингизда захирада ўтириш тўғри келмайди. Бу ерда эса ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун жуда қулай имконият бор...

- Ҳа, гапингиз мутлақо тўғри. "Андижон"да ҳам рақобат кучли. Ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз устимда ишлашдан ва ҳаракатдан тўхтаётганим йўқ. Ўзимни кўрсатишга ва мухлислар эътиборига тушишга интилмоқдаман. 

- Ортда қолган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди? Дейлик дастлабки ўйин "Турон" билан ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- "Турон" билан ўйин мағлубиятга учраган бўлсакда муносиб тўп тепдик. Одатда танаффусдан сўнг футболчиларнинг спорт формасига қайтиши қийин кечади. Бунинг учун вақт керак. 

- "Навбаҳор"га қарши баҳсда водий дербисини кўрдик, жамоа таркиби ёш бўлишига қарамасдан футболчилар охирги дақиқага курашди...

- Ҳозирда жамоамизда ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деб ўйлайман. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига аминман. Янги мавсумда янги мақсадлар билан мухлисларнинг ишончини қозонамиз ва олдимиздаги вазифани бажарамиз. 

- Кўп футболчилар кучлироқ клубларга йўл олиш учун ўзлари учун трамплин бўладиган жамоаларга ўтишади. "Андижон" ҳам сиз учун трамплин вазифасини бажарадими?

- Менимча бошқа жамоалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳозирда "Андижон" футболчисиман. Насиб қилса биринчи галда ёрқин ўйинларимни кўрсатишга бор кучимни бераман. Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика