RU

Последние новости

22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  24 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи Новости

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи

Ички чемпионатимиздаги янги 2019 йилги футбол мавсумини очиб берадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони "Локомотив" ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида ўйнаётган тажрибали Жасур Ҳасанов учун бу галги Суперкубок учинчи баҳсга айланади.

Бунга қадар Жасур Ҳасанов 2014 йили "Бунёдкор" билан айнан бугунги рақиби бўладиган "Локомотив" устидан зафар қучган. Кейинги йили эса "Локо" таркибида "Пахтакор" тор-мор этилганди.

Бу сафар эса Ҳасанов АГМК билан яна собиқ клуби "Локомотив"га рақиблик қилади. Қизиғи, 2014 йилги Суперкубокда Жасур Ҳасанов "қалдирғочлар" билан айнан Миржалол Қосимов қўл остида "Локо"ни мағлуб этишни уддалаганди. Бугун ҳам Қосимов бошқарувида ўйнаётган Ҳасанов ушбу ишни такрорлашга уриниб кўради.

Миржалол Қосимов учун бу галги Суперкубок мураббий сифатида иккинчи ўйинга айланади. Бунга қадар Қосимов "қалдирғочлар" билан "Локомотив"ни таслим этганди. Бугун эса АГМК рулида яна "темирйўлчилар" қаршисидан чиқмоқда. Агарда бугун АГМК ғалабани тантана қиладиган бўлса, унда Қосимов Суперкубокда энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланади ва бу борада мутлақ рекордчига айланиши мумкин.


Жасур Ҳасанов Суперкубокда энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлиб турибди. Бугун эса футболчи ушбу кўрсаткични янада мустаҳкамлаб қўйиш имкониятига эга.

Қизиғи, Ҳасанов ҳозирча Суперкубок беллашувларида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогини иккита жамоа билан биргаликда қўлга киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Агарда бугун АГМК ғалаба қозонадиган бўлса, унда Ҳасанов суперкубокни учта жамоа сафида қўлга киритган футболчига айланади.

Жасур Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғалаба қозонган футболчи ҳисобланади. Бугун эса ушбу кўрсаткичларни янада ошириб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ва АГМК ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бугун "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика