RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  21 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади Новости

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади

Жанубий Корея К-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Чонбук Моторс" — "Похан Стилерс" учрашувида (1:1) баҳсли ҳолат юзага келди.

Мазкур баҳснинг 21-дақиқасида "Пхохан"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ким Йонг Хван рақиб жамоа вакили Ким Жин Су билан тўқнашиб кетиши оқибатида оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилди. Шу боис, "Пхохан" бош мураббийи Ким Ки Донг Шин Гван Хунни захирадан майдонга туширди.

Бироқ тахминан 6 дақиқадан сўнг ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам ва ёрдамчи Шин Гван Хунни майдонга тушириш вақтида муаммо юзага келганини кеч англаб етди.

Захира ҳаками таблога ўйиндан олиниши керак бўлган 3-рақам ўрнига адашиб 7-рақамни киритиб юборган. Натижада ўйинга қўшилган 17-рақамли футболчи Шин Гван Хун жароҳат олган ҳимоячини эмас, балки жамоа сардори Ким Ин Сеонгни алмаштириши керак бўлган. Бироқ шериги алмаштирилишига амин бўлган Ким Ин Сеонг ўйинни давом эттирди. 

Гарчанд 3-рақамли футболчи майдон четида тиббий ёрдам олиш билан банд бўлган бўлса-да, расмий равишда захирага олинмаганди.

Натижада "Пхохан" 6 дақиқа давомида 12 нафар футболчи билан ҳаракат қилди. 

Учрашувдан кейин "Чонбук Моторс" жамоаси регламентга мувофиқ, рақибга техник мағлубият ёзилишини талаб қилиб, шикоят билдирган. Вазият кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика