RU

Последние новости

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  2 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   25

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз" Новости

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда айтишим керакки, ўйиннинг бориши қизиқарли ўтди. Унда биз ғалабани қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб, ҳаракат қилишди. Бугун "Бунёдкор" қандай ўйнашини билгандик. Ҳар гал ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда, шундай ғалати голлар қўйиб юбордик. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Шу ўринда Навоийдан келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир учрашувда борини бериб ўйнашмоқда. Улардан ҳам миннатдорман.

- Биринчи бўлим "Қизилқум"нинг режаси остида ўтди ва яхши ҳимоялана олди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратди ва ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бу ғалабани кўпроқ исташ бўлдими?

- Биринчи бўлимда рақибга имкон бермадик ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" очилишини билгандик. Балки биринчи ўтказиб юборган голимизда жарима зарбаси бўлмагандир. Мен шундай ҳисоблайман. Иккинчи голда эса хатолар маржони бўлди. Бутун мавсум давомида бундай хато қилмагандик. Умуман олганда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмади. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Аммо яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айтганимдек, биз 3 очкодан қуруқ қолдик.

- Иккита голдаги дарвозабоннинг позициясини қандай баҳолайсиз? Дарвоза чизиғида ротация қилиш вақти келгандир.

- Биз қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳозир бирор кишини айблаш вақти эмас. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган инсон ёки захирада бўлиб турган футболчи хато қилмаслиги мумкин. Мен майдонда хато қилмайман, чунки унда бўлмайман. Ҳар бир футболчида хато бўлади, дарвозабонни айблаш шарт эмас. У ерда бир қанча хатолар бўлганини кўрдим. 

- Ротацияни кўриб чиқасизми?

- Барчасини кўриб чиқяпмиз. Футболчининг ҳолатига қараш керак, кимдир ёш, кимнингдир тажрибаси катта. Ҳозир курашишда давом этяпмиз, охиригача курашамиз. Жавоҳир - тажрибали посбон, у билан муаммолар бўлаётгани йўқ. Ҳамма хато қилади. Барчасини вақт кўрсатади.

- Кухианидзе бугун захирада қолдирилди.

- Бугун Ваҳобов касал эди, Кухианидзе ҳам. Ҳозирги ҳавода машғулот қилгандан кейин шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бор. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика