RU

Последние новости

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  208 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  13 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  16 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди Новости

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Ўзбекистон кубоги мусобақасида давом этаётганимиздан хурсандман. Бугунги учрашувдаги маҳорат учун йигитларга рахмат айтаман ва табриклайман. "Машъал" бизга жиддий қаршилик кўрсатди, жамоа бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришгани сезилиб турди. Биринчи даврада оғир ўйинларни кўп ўтказдик, таътилга чиқишгани сабаб бугунги учрашувга кела олмаган футболчиларимиз ҳам бор эди. Асосан ёш футболчилардан иборат таркиб билан билан ушбу ўйинга етиб келдик. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Бироқ, қўшимча бўлимларда "Қизилқум" ғалабани осонлик билан қўлга киритгандек кўринди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз? Жамоангизда қўшимча бўлимлар учун алоҳида тайёргарлик режаси бормиди?

- Асосий вақтда ҳақиқатдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик, иккинчи бўлимда рақибни қарши ҳужумда жазоламоқчи эдик. Бироқ вазият қўшимча бўлимларга қадар етиб борди. Биз қўшимча бўлимларда рақибга гол уриш учун имконият бермасликка интилдик ва ўз вазиятларимиздан фойдаландик.

- "Қизилқум" бугун фақат бир нафар дарвозабонни қайдномага киритди. Унинг жароҳат олиш эҳтимолидан чўчимадингизми?

- Албатта, бу катта таваккал эди. Бироқ, мавжуд вазият туфайли шунга мажбур бўлдик. Яна бир дарвозабонимиз бетоб бўлиб қолди. 

- Легионер футболчиларга таътил берилганми?

- Ҳа, шундай. Легионер футболчилар ёзги таътилга чиқишди. Улар бир оз муддат оилалари даврасида бўлишади. Тўғрисини айтганда, бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратишни мақсад қилдик. Бироқ, бу дегани кубок учрашувлари эътибордан четда қолади дегани эмас. Мана шундай учрашувлар орқали ёш ва ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мақсад ўзгармайди, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика