RU

Последние новости

15:50ПРО-Лига. Сўнгги тур! Барча ўйинлар битта саҳифада (Онлайн натижа)  3 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  0 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   7 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  4 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  10 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  22 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  17 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   13 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  40 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  27 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди" Новости

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- "Металлург" бугунги учрашувга кучли тайёргарлик кўрганини билар эдик. Ўйин қизиқарли бўлди, айниқса иккинчи бўлим. Вазиятлар ярата олдик. Танаффусдан кейин очиқ футбол бўлиб кетди. Жамоалар ҳужумкор ўйинга ўтишди. Бир очко Африкада ҳам бир очко. Навоийдан келган мухлисларимизга раҳмат. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак. Май ойида зич тақвим ва ўйинлар кўп.

- Диёр Раҳматуллаевнинг ўзгариши ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Раҳматуллаев ўйинга қўшилиб кета олмади ва шу сабабли уни ўзгартирдим. Файзулло Жумақўзиев бугун яхши ўйнай олмади. Икки футболчи ўйин темпига туша олмади. Бундай бўлиб туради ва бу нормал ҳолат.

- Нима сабабдан Лобжанидзе асосий таркибдан жой олмаяпти. У жароҳатидан фориғ бўлдими?

- Лобжанидзени асосий таркибда тушириш хавфли. У ҳали тўлиқ тайёр эмас, секин асталик билан таркибга қўшиб борамиз. Аввалига 10 дақиқа, кейинги учрашувларда 20 дақиқа. Спорт формасига қайтиб олиш учун вақт керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва у ўз имкониятига эга бўлиши аниқ.

- "Қизилқум" жамоаси кейинги учрашувларда иккита ҳужумчи билан кўришимиз мумкинми?

- Бундай сирларни оммага ошкор этиш нотўғри(кулади). Биз ҳар бир ўйинга ҳар ҳил тайёргарлик кўрамиз ва режа тузамиз. Рақиблар ҳар ҳил ва уларга қарши турли ҳил услуб танлаймиз. Сўнги мавсумларда чемпионатимиз даражаси яхшигина ўсди. Сифатли жамоалар ва кучли ўйинчилар сони кўпайди. Рақобат ошди. Олимпия терма жамоамиз ҳам Олимпиада ўйинларига йўл олгани бунга далил бўла олади. Ҳозирги кунда "лидер" ва "аутсайдер" деган тушунчалар йўқ.

- Шаҳбоз Жўрабеков бугун майдонда эмоционал ҳаракатланди. Жўрабековнинг майдондаги ҳаракатларига қандай фикр билдира оласиз?

- Футболда эмоциялар бўлиб туради. Бу табиий ҳол. Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Вазиятлар кўп бўлди ва шу сабабли футболчилар бироз қизишиб кетган бўлиши мумкин. Ҳиссиётларсиз ўйин қизиқ бўлмай қолади.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика