RU

Последние новости

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  15 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  8 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ"

U-17 Осиё чемпионати чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, барчага раҳмат. Биз минимал вазифани бажардик. Барчани яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми билан табриклаб қоламиз. Шунингдек, ғалаба билан ҳам табриклайман. Бу иш учун биз катта ҳаракат, меҳнат қилдик. Мураббийлар штабида жуда кўп инсон бирга меҳнат олиб бордик. Устозим Усмон Қудратович ҳам елкама-елка ёнимда турибдилар. Умуман олганда барчага катта раҳмат айтаман. 

Ўйинга келадиган бўлсам, жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. Ҳақиқий жангга қиёсласак бўлади. Баъзи вазиятларда йигитларим жуда қийин ҳолатга тушиб қолишди. Белгиланган 11 метрлик пенальтига қарамасдан болаларим руҳини туширмади ва максимал равишда ҳаракат қилишди. Бу уларнинг ғалабаси. 

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори. Мамлакатимиздагилар футболни жуда ҳам севишади, футбол билан яшашади. Бунга мисол қилиб айтиш мумкинки, Президентимиз катта ўйинларни стадиондан кўриб борадилар, биздан яхши натижа кутадилар. Бу эса ёш йигитларимизга катта мотивация бўлади. Ҳали олдимизда икки ўйин турибди, уни ғалаба билан якунлашимиз керак. Кейин эса йигитлар жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатишлари керак. Мақсад - йигитларни миллий терма даражасига олиб чиқиш. Бу эса йигитларга натижа ва катта иштиёқ тақдим қилади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика