RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  4 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди? Новости

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида ОФК кубоги доирасида “Истерн”га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан гонконгликлар бош мураббийи Роберто Лосада фикрларига қулоқ тутдик.

- Роберто, сиз “Сўғдиёна”га қарши учрашувдан нималар кутмоқдасиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлади. Негаки, таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Кейинги мавсумларга яхши тажриба олиш имкониятига эга бўламиз. “Сўғдиёна” яхши жамоа, уларга қарши ўйнаш орқали ёшларимиз ўзларига ишонч ошира олади.

- Сизнингча, “Сўғдиёна” сафида энг кучли футболчи ким?
- Мен кузатдим, рақибимиз жуда яхши жамоа. Таркибидаги барча футболчилари юқори савияда экани кўзга ташланди. Назаримда, жамоа сардори (Жасур Ҳасанов – муаллиф) чап қанот ярим ҳимоясида жуда хавфли экан. У ўз қанотида жуда яхши футболчи ва рақибга хавф туғдира олишини кўришга муваффақ бўлдим.



- Сизлар учун ўйиннинг Ўзбекистонда ўтиши қанчалик ёмон?
- Дарҳақиқат, биз ўз майдонимизда ўйнашни афзал кўрардик, лекин пандемия туфайли Ўзбекистонга тўп тепишга мажбурмиз. “Сўғдиёна” ўз майдонида ўйнаши улар учун жуда фойдали. Чунки мухлислар қўллаб-қувватлайди. Лекин сафарда ўйнашимизга қарамай, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- “Истерн”нинг ОФК кубогидаги асосий мақсади нималардан иборат?
- Мусобақа орқали яхши тажриба олмоқдамиз. Ўзбекистонда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро, стадионга келган томошабин икки жамоа ўйинидан баҳраманд бўлишини истаймиз. Ҳозирда бизда ҳеч қандай босим йўқ. Тўғри, рақиб биздан кучли ва фаворит экани ҳеч кимга сир эмас. Биз босимсиз мақсадга эришишга интиламиз.


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.


Самандарбек суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика