RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган" Новости

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган"

"Темирйўлчилар"нинг ёш ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев интервью берди.

Ўтган йилдан бери "Локо" асосий таркибида ўйнаб келаётган Жумабоев ўз интервьюсида Туркия йиғини, янги мураббий ва жамоадаги рақобат ҳақида тўхталди. 


Хориж йиғини ҳақида

- Туркияга келганимиздан бери ҳар бир машғулот яхши ва қизиқарли ўтяпти. Машғулот пайтида кўпроқ ўйин ва тактика билан боғлиқ машқларни бажаряпмиз. Йиғин жамоадаги ҳаммага ёқяпти деб ўйлайман. Ўз навбатида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратяпмиз. 


Янги мураббий ҳақида

- Португалиялик мураббий Микаэль Секейра қўл остида кўп нарсаларни ўрганяпмиз. Машғулотларда унча қийналаётганимиз йўқ. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Машғулотда бажарилаётган машқлар жуда фойдали эканини кўряпмиз.


"Десна" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Бу бизнинг Туркиядаги биринчи ўйинимиз бўлди. Учрашув ўзига яраша оғир, шу билан бирга қизиқ кечди. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, аммо тўп кирита олмадик. Бизда янги жамоа шаклланяпти, шу боис мураббийнинг тактикасига мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлади.


Жамоадаги рақобат ҳақида

- "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган. Ҳозир ҳимоя чизиғимизда ҳам рақобат кучли. Мана, "Бунёдкор"дан Ислом Қобилов келди, испаниялик легионер Диего Барданка жамоамизга қўшилди. Мен ҳам бор кучим билан ишлаб асосий таркибдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика