RU

Последние новости

21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  9 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан” Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан”

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Турон”да ўтказган ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов 2022 йилги мавсумни яна бекободликлар сафида бошлаши маълум бўлди.

Буни футболчи билан ўзаро суҳбат давомида ҳам билиб олдик. 

Янги мавсумни қайси жамоада ўтказиши ҳақида

- Худо хоҳласа, янги мавсумни “Металлург”да бошлайман. “Турон”да ижара асосида ўйнаб қайтдим ва насиб қилса, янги мавсумда бекободликлар сафида асосий таркибда ўйнамоқчиман. Рақобат юқори эканини биламан. Шу боис машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиб, асосий таркибга муносиб эканимни исботламоқчиман. 

“Турон”даги фаолияти борасида

- “Турон”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Негаки, биз Суперлигада қолиш вазифасини уддалай олмадик. Агар вазифани бажарганимизда, балки бирмунча қониқиш ҳосил қилган бўлардим. Яхши ўйнаган бўлсак-да, омадсизликлар туфайли керакли натижаларга эриша олганимиз йўқ. Бир нечта клублардан таклифлар бўлди, бироқ мен “Металлург”да қоламан. Чунки жамоа билан амалда шартномам бор. 

“Металлург”нинг янги бош мураббийи тўғрисида

- Жамоамиз янги бош мураббийи билан ҳали юзма-юз бўлиб гаплаша олганим йўқ. Лекин бу мураббийнинг ўтган мавсумнинг охиридаги иш фаолиятини четдан туриб кузатдим. Ишонаманки, хорижлик мураббий жамоага фойда келтира олади. 

Фаолияти борасида

- Янги мавсумдан умидим катта. Охирги мавсумлардаги фаолиятимдан бироз қониқмадим. Бунинг ўзга яараша сабаблари бор, аммо ҳоўир буларни ошкор қилишдан фойда йўқ.

Легионер бўлиши хусусида

- Албатта, келажакда легионер сифатида тўп тепиш имкониятим бўлишига ишонаман. Бу кун келишини кутаман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика