RU

Последние новости

07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди" Новости

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда мени фақатгина ўйин натижаси қониқтирмади. Ўйин бўйича ёмон кўринмадик, айниқса иккинчи бўлимда яхши ҳужумлар уюштирдик. Биринчи бўлимда эса бироз ўйинимиз қовушмади, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Танаффусда йигитларга барчасини тушунтириб бердим ва рақибнинг кучсиз жиҳатларини кўриб чиқдик. Ўтказиб юборган иккинчи голимизни кўрмай қолдим, тўғриси. У вазиятда тўпни йўқотган бўлсак керак. 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизга қарамай, кўп ҳужум қилдик ва иштиёқимиз сўнмади. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Ўйин сўнгида битта гол урдик, аммо ўйинда бурилиш ясашга вақт етмай қолди. Иккита қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга кўп ҳисса қўшишди ва ўйин давомида тўлиқ актив бўлишди. Қанотдан узатилган пасларни дарвозага ёналтира олмадик. Ҳеч қиси йўқ, бундай учрашувлар биз учун катта тажриба. Ўйин бўйича бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик.

- "Навбаҳор"га қарши кечган бугунги учрашув сиз учун учинчиси бўлди. Аввалги икки учрашув билан солиштирсак, "лочин"лар қанчалик ўзгарибди? Самвел Бабаян жамоаси янги мавсумда яна кучайган дея оласизми?

- Таққослаш нотўғри. Ўша вақтда мусобақа жадвали бошқача эди. Бошқа таркиб, бошқа мавсумлар. "Навбаҳор" тактик томонлама бироз ўзгарибди. Аввали кўпроқ очиқ футбол бўлар эди. Бугун пенальтидан гол уришганидан сўнг услубни бироз ўзгартиришди ва мудофаа ҳақида ўйлашни бошлашди. Наманган жамоаси зўр таркибга эга эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Лекин биз бугун рақибдан футбол бўйича устун эдик. Футболда яхшироқ ўйнаган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Иккинчи давра баҳсида яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз ва бугунги учрашув натижасини учун алам оламиз деган умиддаман.






Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика