RU

Последние новости

01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  0 01:19ЕЧЛ. "Ньюкасл" – "Атлетик", "Интер" – "Қайрат" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:05ЕЧЛ. "Брюгге" – "Барселона". Учрашув голлар кетма-кетлиги билан бошланди (онлайн ҳисоб)  3 01:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д" (онлайн ҳисоб)  5 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  1 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди" Новости

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчани Ўзбекистонда катта футбол мавсумининг бошланиши билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди деб айта оламан. Вазиятларимизни кутдик ва шу орқали рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи эдик. Курашларга бой баҳс гувоҳига айландик. Рақиб жуда кучли эди. Режамизда ғалаба эди, якунларда хатоликка йўл қўйдик. "Насаф"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Кейинги ўйинларга янада жиддий тайёргарликка киришамиз.

- "Сўғдиёна"да яхши жамоа туза олдингиз. Бу йилги мавсумда режалар қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Кўпроқ маҳаллий ёшларга имконият бериш асосий мақсадимиз. Улар ўйинлар давомида ўсиб боради, жамоамиз ҳам кучаяди. Кўп футболчиларимиз турли давлатлар ёшлар терма жамоаларига асосий номзодлар саналишади. Мақсадимиз йўлидаги жараёнда кутиш, сабр қилиш керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. 

- Бугун чемпионатнинг илк ўйини эди. Бунда футболчиларда босим бўладими?

- Албатта, ҳар доим биринчи ўйинларда ҳаяжон бўлади. Аниқлик етишмайди, баъзан мослашиб олиш учун етарли даражада тажриба бўлмайди. Ёрқин футбол намойиш этиш қийин, борингизни кўрсатиб бера олмаймиз.



- Дориев ва Андреевлар билан боғлиқ қандай режаларингиз бор эди?

- Улар шубҳасиз жамоамиз етакчилари. Бироқ баъзан жароҳатлар панд берали, таваккал қилишни истамайсиз. Футболда бир киши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар кўп, шу боис барчаси сиз истагандек бўлавермайди. 

- Сиз учун бугунги ўйин жуда эмоционал ўтгандек кўринди ...

- Мен доим ўйин ҳароратида эмоционал бўлсам керак. Хотиржамликка интиламан, бироқ ўзбек футболида ҳакамлар мени ҳаммадан ҳам кўпроқ эслаб қолишса керак.

- Ўтган мавсум "Насаф"ни 2 марта юта олгандингиз. Бу жамоани яхшироқ ўрганиб чиққанингиз аниқ. "Насаф" ўйин услубида бугун қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Айтиб ўтдим, чемпионатнинг биринчи ўйинида кўп нарса кўринмайди. Футболчиларнинг индивудиал маҳоратига ҳам кўп жиҳатлар боғлиқ. "Насаф" яхши жамоа ва ҳар доим рақобат кўрсата олади. Жиззахдаги ўйинимизда ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика