RU

Последние новости

18:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон (матнли трансляция)  1 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  39 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7

Италия А серияси. Икардининг “дубл”и “Интер”га уч очко келтирди Новости

Италия А серияси. Икардининг “дубл”и “Интер”га уч очко келтирди

Италия А сериясининг 13-турида “Интер” ўз майдонида “Аталанта” устидан ишончли ғалабани тантана қилди.

“Сан Сиро”да кечган баҳсда миланликларнинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди ўйин қаҳрамонига айланди. У иккинчи бўлим бошида икки бор меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг уч очко эгасига айланишини таъминлади. 

Шу тариқа “Интер” А серияда мағлубиятсиз сериясини 13 та учрашувга етказди. Бу ўйинлар давомида улар 10 та ғалабани қўлга киритганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур ғалабадан кейин “Интер” 33 очко тўплаб турнир жадвалида “Ювентус” (31 очко) ни ортда қолдириб, иккинчи поғонага кўтарилди . Пешқадам “Наполи” ҳисобида эса 35 очко бор.

Италия А серияси.

Интер – Аталанта 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Икарди, 2:0 – 60 Икарди.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Сантон, Весино, Гальярдини, Кандрева (Брозович, 73), Валеро (Жоау Мариу, 83), Перишич, Икарди (Эдер, 90).

Аталанта –Бериша, Толои (Хаас, 77), Паломино, Масьелло, Хатебур, Кристанте, де Рон, Кастань, Иличич (Петанья, 55), Куртич, Гомес (Орсолини, 67).

Огоҳлантириш: Паломино (48), Куртич (53).

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика