RU

Последние новости

23:26Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"  0 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  74 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  22 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  42 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  583 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9

Истеъфо - энг осон ечим Новости

Истеъфо - энг осон ечим

Кеча Суперлиганинг 4-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида кечган беллашувда "Қизилқум" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликларнинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили учта гол уриб мавсумдаги илк хет-трик муаллифи бўлганидан хабарингиз бор.

Натижада "Қизилқум" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Сўғдиёна" қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, жиззахликлар бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади: уч мағлубият ва бир дуранг.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Александр Мочинов барча айбни ўзига олиб жамоани тайёрлай олмаганини ҳамда таркибни аниқлашда хатога йўл қўйгани ҳақида гапирди. Шунингдек, жамоа кичик инқирозни бошдан кечираётганини, футболчиларга ишонч етишмаётганини айтиб ўтди. Ва энг муҳими, Мочинов натижа бўлмас экан, бундай вазиятларда бош мураббий истеъфога чиқишини эслаб ўтди.

Футболда мураббийлар одатда уч хил вазиятда ишдан бўшашади. Биринчиси, натижа кўрсата олмагани учун ўзи истеъфо сўрайди. Иккинчиси, раҳбарият унинг ишидан қониқмай бўшатади. Учинчиси эса жамоа яхши ўйин кўрсатаётган пайтда ҳам мураббий айтайлик соғлиги ёки оиласидаги бирор муаммо сабаб ўзи кетишга рухсат беришларини илтимос қилади.

Кўп мураббийлар биринчи ва иккинчи ҳолатга тушишни хоҳлашмайди, чунки ҳеч бир мураббий жамоани қабул қилиб олаётганида натижа барибир ўхшамайди демайди, ҳамма фақат яхшисига умид қилади. Лекин бу - футбол. Иккита энг кучли жамоа бир-бири билан ўйнаган тақдирда ҳам барибир кимдир мағлуб бўлади.

Бунгача учта ўйинда гол урмаган "Сўғдиёна" кеча ҳартугул тўп киритишга муваффақ бўлди. Майли, рикошетдан бўлса ҳам гол урди. Аммо умумий ҳисобда тўртта ўйинда атиги битта гол уриш бу Суперлига жамоаси учун уят. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жиззахга борганида клубдаги мавжуд шароитларни кўриб, "Сўғдиёна"нинг Суперлигада ўйнашига рухсат берганди. Энди бўлса бу жамоа Суперлига даражасида ўйин кўрсатмай Аҳмаджонов олдида изза бўлиб қолди.

Агар "Сўғдиёна" ҳаммага "емиш" бўладиган бўлса, унда Суперлигада юрганидан нима фойда? Тинчгина Про-лигада ўйнаб юрса бўлармиди. Мочинов эса бу ҳолатда энг осон ечимни танлагандек кўринмоқда: натижа ўхшамадими, истеъфо беради. Тўғри-да, кетгани билан нима йўқотади? Мураббий бирор жамоани қабул қилиб олар экан, олдин ўзига савол бериши керак эмасми: мен жамоага нима бера оламан? Ишлаш қўлимдан келадими? Суперлигада натижа қила оламанми?

Бўлса бўлди, бўлмаса йўқ қабилида ҳаммасини ташлаб кетса ундан қолган жамоани ким олади? Йил бошида Мочинов бутун жамоани ўзи йиғди, ҳеч ким унинг ишига аралашмади. Ўзи нолдан бошлади ҳаммасини. Энди бўлса таркибни танлай олмадим деб ўтирибди. Кечирасиз-у, бу ғирт мактаб боласининг гапи. Ҳозир бўшади ҳам дейлик, лекин кейинги мураббий бу футболчиларни мен йиғмаганман, менга талаб қўйманглар демаслигига ким кафолат беради. Шундай қилиб натижа расво бўлишда давом этаверадими?

Александр Мочинов "Бухоро"да ишлаганидаёқ ҳали олий лига даражасида мураббий эмаслигини кўргандик, сал қолса бухороликлар биринчи лигага тушиб кетарди. Ундан кейин ёшлар термамизни Тожикистондаги саралашга олиб бориб, якунда Осиё чемпионатига олиб чиқа олмади. Бундан кўриниб турибдики, Мочиновнинг жойи ё биринчи лига, ё ўринбосарлар жамоаси ёки бўлмаса болалар футболи, аммо асло Суперлига эмас.

P.S. Истеъфо бермоқчиман, қўлимдан келмаяпти деб кетишдан осони йўқ, аммо кетишдан олдин ўзимдан кейинги мураббийга қандай жамоани қолдириб кетяпман деб бир савол бериб кўринглар, ҳурматли мураббийлар.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика