RU

Последние новости

08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  7 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  24 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  12

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади” Новости

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Исломбек Тошпўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Исломбек, “Локомотив” билан учрашувдан кейинги таассуротлар қандай?

- Жуда қизиқарли ва муросасиз баҳс кечди. Мазкур беллашувдаги муваффақият биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Қолаверса, рақибимизга ҳам муваффақият зарурлиги сабаб қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. 

- Ғалаба қай тариқа қўлга киритилди?

- Биз ғалаба ҳақли эдик деб ўйлайман. Чунки бизда рақибга қараганда, кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шунингдек, жамоавий бўлиб, ғалаба қозониш учун охиригача интилдик. Натижада, муҳим ва қийин бўлган 3 очкога эга бўлдик. 

- Бу жамоангизнинг “Локомотив” устидан қозонилган дастлабки ғалабаси эканлиги сабабли ўзгача кайфият тақдим қилган бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Бу муваффақият бутун жамоамизга ўзгача кайфият тақдим қилганлиги рост. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятларига нима сабаб бўлди?

- Фақат омад етишмади деб ўйлайман. Тўғри, биз кетма-кет мағлубиятларга дуч келдик. Бу эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Лекин ўша баҳсларда жамоадан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришимиз мумкин. Ҳал қилувчи вазиятда омадимиз келмаяпти ва рақибга имкониятларни бой бериб қўйдик. 

- “Сурхон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эгамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Қолаверса, ҳозирда вақтда биздан тепада турган жамоалар билан очколар тафовути у қадар катта эмас. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижаларга эришсак, албатта, вазиятни ўзгартира оламиз. Ишонаманки, “Сурхон” элитада қолишни уддасидан чиқади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика