RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик" Новости

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912"-"Турон" (1:0) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби "Қўқон-1912" бир неча йиллардан буён Суперлигада яхши ўринлар эгаллаб келаётган клуб ҳисобланади. Шунингдек, анча шаклланган ва ўйин услубига эга бўлган жамоа. Лекин шунга қарамасдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик.

Таркибимиздаги бир қатор футболчилар ўзаро бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт талаб этилади. Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига қадар жамоамиз футболчилари ўртасидаги мослашиш жараёнини амалга оширамиз деган умиддаман.

Ўйин борасида айтадиган бўлсам, биз биринчи бўлимда назоратни кам қилдик. Биз футболчиларга қайта-қайта тушунтирмоқдамиз, тўп ва ўйин назорати бўйича устунликка эришишимиз керак. Биринчи бўлимда жамоамиз футболчилари ҳиссиётларга берилишди ва шу сабабли оддий вазиятларда тўпни йўқотдик.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинимиз тубдан ўзгарди. Биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича кўпроқ устунликка эга бўлдик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдик. Лекин ҳозирча ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда узилишлар бўлмоқда, бу холатларни бартараф этиш учун машғулотларда астойдил ишлаймиз.

Жамоамиз ўйинини кучайтириш мақсадида иккинчи бўлимда таркибимизда ўзгаришларга қўл урдик. Бу мусобақа жамоамизга тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётгани учун ҳар бир футболчини синовдан ўтказиб олмоқдамиз. Афсуски, тажрибали футболчи Фозил Мусаев майдонга тушганига ҳеч қанча вақт бўлмасдан жароҳат олди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, керакли муолажалар қилинди.

Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига астойдил тайёргарлик қилиб жамоамиз мухлисларини ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика