RU

Последние новости

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

Ислом Қобилов: “Микаэль Секейра ўйин давомида тактикани ўзгартиришдан чўчимайди” Новости

Ислом Қобилов: “Микаэль Секейра ўйин давомида тактикани ўзгартиришдан чўчимайди”

Суперлиганинг 21-турида “Локомотив” сафарда “Металлург”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қизиғи шундаки, “Локо” 37-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” ҳимоячиси Ислом Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Бугун ғалабага бўлган иштиёқ ва мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмалар асосида ғалаба қозондик. Гарчи, майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, ўйинимизда пасайиш кузатилмади. Аксинча, танаффус вақтида бош мураббийимиз шошилмаслигимизни ва ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирди. Тактик ўзгариш ҳам амалга оширилди. Биз бир киши бўлсакда, ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил эди.  - дея сўз бошлади Қобилов. 

- “Локомотив”нинг бу мавсумда энг қийин сафар баҳси кимга қарши кечди?

- Жорий мавсумда “Локомотив” учун энг қийин сафар уйини “Бунёдкор”га қарши кечди. Негаки, бу ўйинда биз анча-мунча кўп ҳаракат қилдик. 

- Бош мураббий Сикейра хусусида қандай фикрларни айта оласиз?

- Тактик томонлама у жуда кучли. Ўйин давомида ҳам тактик ўзгариш қилишдан чўчимайди.

- Жамоангизнинг жорий мавсумдаги кўрсатаётган ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум олдидан бизда янги жамоа тузилди. Ўйинларда кўп хатоларга йўл қўйдик ва шу томонлама турнир жадвалида юқори ўринда бўмасак-да, биз тўхтаб қолмаймиз. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоага ютқазганимиз йўқ. Фақатгина, омад ҳам баъзида бизга кулиб боқмаяпти. Қолган ўйинлар давомида имкон қадар очко йўқотмаслик ва ғалаба қозониш учун курашамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика