RU

Последние новости

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  3 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  163 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда" Новости

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда"

B Про лига 13-туридан ўрин олган "Андижон-2" - "Турон" (2:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи даврага қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Кўплаб футболчилар кетди ва уларни ўрнига кўплаб футболчилар келди. Иккинчи даврага тайёргарлигимиз режа асосида ўтди. Лекин яхши ўйинчиларни чақирганимиз билан биринчи ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби жамоа янгитдан шакилланяпти. Тахмин қилганимиздек ўйин қийин бўлди. Ўйин бошида тезкор гол урдик лекин шундан сўнг боллар ўйинда хотиржамликка берилиши оқибатида биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлимда боллар ўзларини қўлга олди ва вазиятлар яратдик ҳисоб якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик.

Ўйинга келадиган бўлсак ўйин бизнинг назоратда ўтди. Тўғри хатолар кўп ва уларни устида ишлаймиз. Янги келган болларга ҳам вақт керак, ўйинидан-ўйинга бир-бирлари билан чиқишиб ўйинларимиз янада яхшиланиб кетади.

Жамоага янги таклиф қилинган футболчиларга келадиган бўлсак. Биринчи даврада мақсад қилган эдик яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилишни ва жамоа ўзагини кейинги йил учун ҳозирдан тайёрлаб олишни мақсад қилган эдик. Шуни ҳисобга олиб бир қатор яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилдик. Биз кўз остимизга олиб қўйган 60-70% ўйинчилар жамоага келди. Айримлари билан турли сабаблар билан шартнома қила олмадик.

Ҳозирги йиғилган боллар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда машғулотларда борини бериб ишлашмоқда. "Нефтчи", "Шердор", "Динамо" ва "Янгиер" жамоаларидан ўйинчиларни жамоага олиб келдик”, - дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика