RU

Последние новости

07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  0 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  4 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз" Новости

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз"

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси U-17 Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вакилларимиз мазкур жараёнда Франция ва Венгрия билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Европа терма жамоалари билан баҳслар фойдали бўлгани аниқ. Биз бу борада жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

- Биламиз, Франция дунёнинг кучли терма жамоалари қаторига киради. Албатта, уларнинг ёшлар терма жамоалари ҳам юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли ва бу орқали ўзимиз учун бир қатор янги жиҳатларни кашф этамиз. Бу учрашувлардан асосий мақсад Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўриш бўлганлиги боис асосий эътиборни ўйин услубимизни шакллантиришга қаратдик.  Франция таркибида кўпроқ Африка қитъаси вакиллари ҳаракат қилишмоқда. Бу ёш тоифасида улар биздан куч ва тезлик жиҳатидан устун. Жамоанинг кўплаб футболчилари Европанинг номдор клубларининг U-19 ҳамда ёшлар жамоаларида ҳаракат қилишади. Умуман олганда ўйин ташкил қилиш вазиятлар яратиш  ва тактик жиҳатдан биз французлардан ортда қолмадик. Биринчи маротаба Европа жамоасига қарши ҳаракат қилганимиз боис футболчиларда ҳаяжон сезилди. Ҳужумларни якунлашда самарадорлик етишмади. Учрашувдан кейин Франция терма жамоаси мураббийи билан ҳам гаплашганимизда  у ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатда асосий муаммомиз ҳужумларни самаралик якунлашда эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида бизга мана шундай юқори даражадаги рақибларга қарши ўйинларни ташкил қилишда катта ёрдам бераётган ЎФА раҳбарияти ҳамда терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Қудратовичга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Бу йиғинимиз олдимизда турган асосий мусобақа учун сўнгги йғинлардан бири бўлганлиги боис бошланғич таркибда кўп ўзгаришларга қўл урмаяпмиз. Лекин учрашув давомида футболчилар ва ўйинни бориш ҳолатидан келиб чиқиб ўзгаришлар қиламиз. Венгрияга қарши учрашувда тўлиқ ўйинни назорат қилдик. Лекин ҳимоядаги 2 та хато қимматга тушди. Бу ўйинда ҳам биздаги муаммо чуқур ҳимояни ёриб ўтишда бўлди. Энг асосийси ўйин услубимиз шаклланиб бормоқда. Ҳар қандай рақибга қарши ҳужумкор ва юқори интенсив  футбол намоиш этиш. Мақсадимиз замонавий футбол орқали юқори натижаларга эришиш ва жамоа сифатида шаклланиш. Бунинг учун кўникма ва вақт керак. Ундан ташқари ҳар бир учрашувга рақибдан келиб чиқиб ўз ўйин услубимиздан узоқлашмаган ҳолатда  захира вариантларини тайёрлаб чиқамиз.  

- Саралашдаги рақибларимиз Осиёнинг яхши жамоаларидан ҳисобланади. Гуруҳимиздаги Ироқ ҳамда Фаластиннинг бир нечта учрашувларини кўриб таҳлил қилиб чиқдик. Ҳамда ҳозирги пайтда ҳам имкон қадар уларни тайёргарлик жараёни тўғрисида маълумотлар йиғишга ҳаракат қилмоқдамиз. Фақат Хитой Тайпейининг ўйинларини топишда бироз муаммолар бўлди.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Бу учун бизда алоҳида дастур тузиб чиқилган. Босқичма-босқич юқорига қараб ҳаракатланяпмиз. Худо хоҳласа, Осиё саралашигача энг оптимал формамизда бўламиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика