RU

Последние новости

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  2 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  9 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  20 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Ислом Исмоилов: "Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик" Новости

Ислом Исмоилов: "Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик"

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси кеча "Mirabror Usmanov Memorial Cup-2023" мусобақасидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Саудия Арабистонига қарши ғалабали ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида

- Икки кун олдин БАА га қарши ўйин ўтказгандик. Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, биз асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик. Саудия Арабистони Осиёнинг топ жамоалари сафига киради. Шундан келиб чиқиб, биз йигитларга тартибли ҳимояни мустаҳкам ушлашни тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Улар биз томонимиздан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Ўйин иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди. 

- Рақиб ҳақида фикрингиз. Ўйин жуда қийин ўтди...

- Ҳа, ўйин оғир ўтди. Саудия Арабистони азалдан техникага асосланган футбол ўйнайди. Ҳозир гувоҳи бўлдикки, Саудия Арабистони жисмоний жиҳатдан ҳам анча ўсишга эришибди. Олдинги футболчилар бироз нимжонроқ, лекин техникаси юқори бўларди. Ҳозир эса жисмоний жиҳатдан улар анча кучайгани билиниб турибди. Шуни ҳисобига кўп якка курашларда рақибга ютқазиб қўйдик. Бироқ, позицион ҳимояланиш ва ҳужум қилишда футболчилар айтилган кўрсатмаларни бажарганликлари учун ғалаба қозонишни уддаладик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика