RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  0 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  4 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  6 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди" Новости

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди"

Шу кунларда таниқли футбол мутахассиси, ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳамюртимиз у ерда ОФК томонидан ташкил этилаётган А тоифали мураббийлик курсларига раҳбарлик қиляпти. Эътиборга молик жиҳати, айнан Бангкок шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси ҳам шанба куни старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Биз Ислом Аҳмедовга ўсмирларимизга доир бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Салом. Ҳозиргина кўчадан хонамга кириб келдим. Кўчада шаррос қуйиб ёмғир ёғяпти. Ҳозир Шарқий Осиё мамлакатларида ёмғир мавсуми. Билмадим, бундай об-ҳаво шароитида ўсмир футболчилар қандай қилиб футбол ўйнашар экан.

- Бангкокда бизнинг ўсмир футболчилар билан учрашдингизми?
- Ҳозирча йўқ. Улар бошқа меҳмонхонада яшашяпти. Мезбонлар иштирокчи терма жамоаларни аввалдан ажратилган махсус меҳмонхоналарга жойлаштирган. Лекин ҳар куни Саша (терма жамоа бош мураббийи Александр Мочинов назарда тутилган, - муаллиф) билан гаплашиб турибмиз.

- Мочинов бизнинг саволларимизга жавоб бермаяпти...
- Унда масъулият ва ҳаяжон кучли. Мураббийни тушуниш керак. Бундан ҳафа бўлмаслик керак. Унга ҳозир осон тутиб бўлмайди. Дарвоқе, мен турган меҳмонхонада Австралия ва Япония ўсмирлар терма жамоалари жойлашишган. Футболчилари 16 яшар ўсмирга ўхшамайди. Айниқса, австралиялик футболчилар жисмонан бақувват ва бўйчан. Бизникиларга осон бўлмаслиги аниқ.

- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Таиланд футбол федерацияси қандай тайёргарлик кўряпти? Шаҳарда юрсангиз, қитъа миқёсидаги мусобақа ўтказилаётган ўхшайдими?
- Тайёргарлик яхши. Осиё чемпионатида ярим финалга етиб келиб, кучли тўртликка кирган терма жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишади. Шу боис, мусобақага бўлган қизиқиш юқори. Шаҳарда Осиё чемпионати ўтказилаётганини билдирувч банерлар осилган. Лекин Таиланд терма жамоасининг машғулотини кузатдим. Мураббийлар эски услубда тайёргарлик кўришяпти. Менимча, уларнинг натижаси ҳам яхши бўлмайди. Биргина устун жиҳати - иқлимга ўрганишган. Юқорида айтганимдек, кунора ёмғир ёғяпти. Ёмғирдан кейин намгарчилик янада юқри бўлиб кетади. Бундай шароитда югуриш у ёқда турсин, нафас олиш қийинлашади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иштирокчиларга, айниқса, Ғарбий Осиёдан келган жамоаларга қийин бўлади.

- Ўсмирларимизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Қийин бўлади. Мочинов жамоани қабул қилиб олганига уч ойгина бўлди. Ўзи бу нотўғри қарор эди. Бу футболчиларни уч йил давомида бир мураббий тайёрлаб келди. Кейин эса бошқа мураббийга топширишди. Табиийки, ўйин услублари ўзгаради. Қисқа фурсат ичида оламшумул ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика