RU

Последние новости

08:20SofaScore. Ҳусанов кечаг учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  5 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак» Новости

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак»

Кеча Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 плей-офф босқичининг биринчи учрашувида Уругвайдан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида иорданлар устози Ҳоссам Ҳассан жамоаси Уругвайдан кўп нарса ўрганиши кераклиги ҳақида гапирди.

“Мен якуний натижадан жуда хафаман, - деди мисрлик мураббий. – Аммо шу ўринда шогирдларимнинг мана шундай қийин беллашувда охиригача тўп суришганини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Бугунги йирик мағлубиятда айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Шогирдларимнинг ҳеч бири тўғрисида танқидий фикр билдирмоқчи эмасман. Уругвай – жаҳон миқёсидаги жамоа ва улардан кўп нарсани ўргансак арзийди”.

“Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Қолаверса, ҳимояланишда хатоларга йўл қўйдик. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, аммо буни уддалай олмадик. Сизга айтсам, Австралия, Ж.Корея, Япония сингари Осиёнинг энг кучли жамоалари ҳам йирик ҳисобларда мағлуб бўлишган ва энг муҳими, улар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқара олишган. Биз ҳам ривожланиш учун мана шу йўлни танлашимиз лозим.”

“Айтиб ўтганимдек, йирик мағлубиятда ҳеч бир шогирдимни айблай олмайман. Чунки ўйинчиларнинг аксарияти бундай кучли рақибга қарши биринчи бор майдонга тушишди. Ўйлайманки, якуний ҳисоб ўйинга мос эмас, сабаби рақиб бизни ҳимояга қамаб қўйгани йўқ. Шогирдларим қўлдан келганча ҳаракат қилишди, аммо рақиб сафида моҳир футболчиларнинг кўплиги Уругвайнинг ғалабасига хизмат қилди”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика