RU

Последние новости

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади" Новости

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси финалидаги рақибини катта мақтовлар билан сийлади.

"Мен башорат қилишда унчалик яхши эмасман. Биз охирги олти йилда беш марта АПЛда ғолиб чиққан дунёнинг энг кучли жамоаси билан тўқнаш келишимизни биламиз.

Эҳтиёткор бўлишимиз, жамоа бўлиб ўйнашимиз керак. Биз жойиб таркибга эга, бутун бир давр тақдирини белгилаган мураббий билан курашамиз. Замонавий футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади. Биз учун бу ниҳоятда муҳим бўлади.

Албатта, фаолиятимдаги энг муҳим ўйин. Лекин ўйлайманки, бу қўл остимдаги футболчиларга ҳам тегишли – Онана ва Жеко ярим финалда ўйнашган, лекин финалда эмас.

Бу оқшом йил давомида қилган барча саъй-ҳаракатларимизга яраша мукофот оламиз. Бу ўнқир-чўнқир йўл бўлди, аммо "Интер" сўнгги уч ой ичида катта муваффақиятларга эришди.

"Сити" иккита чемпионликни қўлга киритди, биз ҳам", – деди Симоне Инзаги.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика