RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  29 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  42 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди Новости

Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Финт Тураева" подкастида меҳмон бўлди.

 У 2000-йиллар бошида, "Ювентус"га ўтишидан аввал қаерда бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Мен тахминан бир йил, балки ундан ҳам кўпроқ "Спортакадемклуб" клубида (турли СНГ мамлакатларидан футболчиларни йиғиб, кейин Европага жўнатадиган россиялик клуб – таҳр. изоҳи) бўлдим. Кейин мени ва яна бир футболчини "Бордо"га жўнатишди. Ўша иккинчи футболчини кейин қайтариб юборишди, мени эса қолдиришди. "Бордо" менга катта таассурот қолдирган – 10 та майдон, асосий жамоа ва академия учун ажойиб шароитлар. Асосий жамоа ҳаттоки қадимий қасрда яшарди.

Мен "Бордо"да бир неча ой бўлдим, клуб мен билан шартнома имзоламоқчи эди. Шундан сўнг мен бир муддатга Москвага қайтишим керак эди. Ўша ерда бир нарса нотўғри кетаётганини ҳис қила бошладим. Эҳтимол, "Бордо" ва "Спортакадемклуб" трансфер пули бўйича келиша олмаган бўлиши мумкин.

Шундан кейин мен "Фейеноорд"га йўл олдим. Ўша пайтда клубда Игорь Корнеев (СССР, МДҲ, Россия терма жамоалари, ЦСКА ва "Барселона" собиқ футболчиси – таҳр. изоҳи) ўйнаган. Франция футбол ривожи бўйича Нидерландиядан юқори эди, лекин голландлар ёшлар футболига бўлган муносабатлари билан менга жуда катта таассурот қолдиришди.

Биз у ерда "Спортакадемклуб"дан бошқа болалар билан бирга машғулот ўтказардик, "Фейеноорд" сафида бир неча турнирларда қатнашдик. Ҳаттоки Уэсли Снейдерга қарши ҳам ўйнаганмиз – у ўшанда "Аякс"нинг ёшлар жамоасида тўп сурган. Нега яна қолишнинг иложи бўлмаганини билмайман, аммо бизга дарҳол шундай дейишди: "Фейеноорд"дан сўнг "Ювентус"га кўрикка кетасизлар».

Ильёс Зейтуллаев иштирок этган "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин: 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика