RU

Последние новости

00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  0 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  1 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  1 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  5 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   84 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  17

Илк ўйинга 22 кун қолганда Шавкат Муллажонов билан суҳбат Новости

Илк ўйинга 22 кун қолганда Шавкат Муллажонов билан суҳбат

БААда эканлигимдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ҳолда, бугундан бошлаб Осиё Кубогига қадар ҳар куни МТЖ футболчилари билан суҳбатлашамиз.

Биринчилардан бўлиб Шавкат Муллажоновга мурожаат қилдик. Муллажонов учун бу иккинчи Осиё Кубоги бўлади. Ёдингиздан чиқмаган бўлса керак, Қатардаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг у илк маротаба хориж чемпионатида тўп тепиш имкониятига эга бўлган эди. Бугунда "Локомотив" сафида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Осиё Кубоги доирасидан ўрин олган тайёргарчилик ҳақида шундай дейди:


"Ўзбекистон кубогининг финалидан кейин бир ҳафта дам олган ҳолда терма жамоамиз машғулотларига қўшилдик. БААдаги дастлабки йиғинда жисмоний ҳолатимиз устида иш олиб борилди. Бу Осиё Кубогидан аввал ўта муҳим бўлган этап. Шунинг учун барчамиз бирдек меҳнат қиляпмиз", - дейди Муллажонов.


- Александр Волков жисмоний ҳолатларингизга маъсул шахс ҳисобланади, унинг иш услуби аввалгиларникидан қанчалик фарқ қилади?

- Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар кўп ва уларнинг ҳар бирининг ўзининг иш услуби бор. Ҳамманинг мақсади битта, жисмоний зўриқиш бериб футболчини тайёрлаш. Айни пайтда жамоамизни жисмонан тайёр десак ҳам бўлади. 


- Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси туфайли ўртоқлик ўйинларида марказий ҳимоя Сизга топшириляпти. Умуман олганда ҳимояни турли нуқталарида ҳаракат қиласиз, бунга тайёрмисиз?

- Бугунги футболда қанот ҳимоячилари ҳужум ташкил қилувчи футболчи сифатида ҳаракат қиляптилар. Марказий ҳимоячи эса ўртани ушлаши лозим. Терма жамоада асосан ўрта чизиқда ўйнаганлигим учун мослашишим осон. Ўнг қанотда ҳам тўп тепишни унутмаганман, МТЖда 2та ўйинда шу нуқтада ҳаракат қилган эдим.


- Осиё Кубоги - 2011га ҳам 4 йил бўлди, аввалги мусобақа билан бугунги кунни анча вақт боғлаб турибди...

- 4 ёшга улғайдик. Шунга монанд тўрт йиллик тажрибага ҳам эга бўлдик. Аввалги сафар ярим финалга қадар борганлигимиз учун кўплаб скаутларнинг назарига тушган эдик. Бу турнирга ҳам камида шу натижага эришиш учун борамиз. Осиё Кубоги катта форум эканлигини яхши биламиз. 


- Ҳудди биз каби бошқа жамоаларни ҳам тажрибаси ошиб боряпти. Осиёда ҳам Жанубий Корея ва Японияни инобатга олмасангиз, улардан пастдаги деярли барча жамоаларнинг кучлари тенглашиб боряпти...

- Аввалгидек енгил ўйинлар йўқ. Осиё Кубогида 16та жамоа қатнашса, барчаси яхши. Бизни гуруҳ менимча энг қизиқарлиси бўлса керак. Тўртта жамоа ҳам бир хил кучга эга. Яққол фаворит ҳам аутсайдер ҳам йўқ. Ҳар бир турда йўқотиладиган чемпионат турнир билан хайрлашишга тенг. Шунинг учун қоқилишга ҳаққимиз йўқ.


- Ҳаттоки Фаластин ҳам етакчиларга қарши ўйнай оляпти тўғрими, биз ҳам шундай Японияга қарши ўйнай оламизми?

- Биз ҳам уларга қарши сўнгги ўйинларни яхши ўтказдик деб ўйлайман.


- Тўғри, аммо уларга керак бўлган ўйинларда очкони биз эмас, рақибларимиз олишади?

- Ҳақиқатдан ҳам Осиё чемпионатида йўқотилган очколарни қайтариб бўлмайди. Саралаш ўйинларида йўқотган очкони кейинги баҳсларда қайтариб олиш мумкин. Аммо қисқа турнирларда эмас.


- Мусобақада қайси жамоалар сиз учун қизиқ?

- БАА ва Иордания яхши ўйнаса керак. БААнинг бу авлоди кўп йиллар давомида шакилланиб келяпти.


- Арабларни икки хилда кўрамиз. Масалан, Ироқ ва Саудия Арабистони азалдан ўз жамоасига эга бўлиб келган, Қатар эса асосан четдан келган футболчилар ёрдамида натижага эришмоқчи. Уларнинг қай бири билан ўйнаш қизиқ?

- Саудия Арабистони биз каби техникага таяниб ўйнайдиган терма жамоа. Ўзингиз айтганингидек аввалдан ўз даражасига эга бўлган терма жамоа ҳисобланади. Форс Кўрфази Кубогида ҳам уларни ўйинини кўрдик, Қатардан яхшироқ ҳаракат қилдилар.


- Иордания ва Ироққа қарши кечадиган ўйинлар билан Осиё Кубогига бора оламизми?

- Гуруҳдаги асосий рақиб Саудия Арабистони. Шундай экан, бу икки терма жамоага қарши ўйин биз учун муҳим. Қолаверса, бу икки терма жамоа сўнгги йилларда мутахассислар эътиборини қозониб келишяпти.


- Шавкат Муллажонов Осиё Кубогига тайёрми?

- Декабрь ойида 5та ўйин ўтказамиз. Австралияда яна битта ўйин бўлади. Жами 6та учрашув айни муддао. Нафақат мен, бакли жамоадошларим ҳам тайёрлар деб ҳисоблай оламан. Дастлабки иккита ўйин билан жисмонан тўйинган бўлсак, кейинги тўрттасида тактик ва техник жиҳатдан ўсишга эришамиз.


Нодирхўжа Юлдашев 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика