RU

Последние новости

19:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  40 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  43 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди Новости

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

Кеча, 15 август куни «Динамо» стадионида мухлислар ва «Динамо» футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Клуби раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби қатнашган ушбу тадбирда жамоанинг энг ашаддий ва жонкуяр мухлислари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Саволларга жамоа бош менежери Илҳом Шарипов жавоб берар экан, шундай деди:

- Авваламбор, ушбу учрашувда сиз азиз мухлисларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Биласиз, футбол аввало мухлислар учун. Самарқандлик ишқибозлар жамоамизнинг ҳар қандай натижасига қарамай, «Динамо»ни хоҳ уйда, хоҳ сафарда тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. 

- Чинданам, иккинчи давра ўйинларини омадсиз бошладик. Кубок ярим финалида «Бунёдкор» билан сафарда дуранг қайд этган бўлсак, олий лиганинг сўнгги икки турида ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадик. Бу натижалар биз каби мухлисларимизни ҳам ранжитгани табиий. Кўпчиликда «Динамо» иккинчи даврага тайёр эмасмиди қабилида саволлар туғилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан айтаман, биз давралар оралиғида жиддий тайёргарлик кўрдик. 

- Таркибимиздан аксарият футболчилар бошқа жамоага ўтган бўлсалар-да, уларнинг ўрнини Фарҳод Тожиев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов сингари яхши савияли футболчилар билан тўлдирдик. Сўнгги икки ўйиндаги қониқарсиз натижа омадсизлик билан боғлиқ. Йигитлар билан жиддий ишлашда давом этяпмиз, умид қиламанки бу тез орада ўз самарасини беради.

Илҳом Шарипов мухлисларнинг «Пахтакор»га қарши ўйин борасидаги саволларига ҳам жавоб берди:

- Чинданам биз биринчи даврада мағлуб этган «Пахтакор» билан бугунгиси ўртасида фарқ катта. «Нефтчи» билан ўйинда уларнинг кучини кўрдик. Аммо «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида ҳар икки томонга ҳам осон бўлмайди. Йигитлар ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз Самарқандда мухлисларимиз қаршисида уларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни сарф этамиз. Мақсадимиз олий лигада яхши натижа кўрсатиш ва кубокда энг аввало финалга чиқиш. 

Бундан ташқари, мураббийлардан Олег Тюлькин, футболчилардан Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Аднан Ораховац, Амиржон Сафаров, Сардор Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув охирида мухлислар «Динамо»га кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қолишди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика