RU

Последние новости

18:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон (матнли трансляция)  9 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  40 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади"

"Олмалиқ" билан учрашувдан сўнг "Навбаҳор" бош мурабийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

 - Ўзинглар кўрганларингдек, бугун жанговор ўйин бўлди. Учрашув давомида «Олмалиқ» футболчилари юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аксинча футболчиларимиз имкониятларни голга айлантира олишмади. Омад бугун бизга кулиб боқмади. Агарда Остон Ўрунов баҳс охирларида гол урганида якуний натижа дуранг бўлиши мумкин эди. Умуман олганда «Олмалиқ» жамоаси ҳақли равишда ғалабага эришди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади. Хато ва камчиликлардан хулоса қилиб, изланишда давом этамиз. Шунингдек, чемпионатнинг сўнгги учрашувига жиддий тарзда ҳозирлик кўрамиз.

- Учрашув олдидан таркибда йўқотишлар йўқмиди?
- Айни пайтда икки нафар футболчимиз – Ойбек Қиличев ва Мирзоҳид Ғофуровлар жамоага ёрдам бера олишмаяпти. Қиличев дисквалификация қилинган бўлса, Ғофуров жароҳат туфайли олдинги ўйинларни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Умуман олганда чемпионат бошида ҳам жамоамизда рақобат кучли эканлиги ҳақида айтиб ўтганман. Шу сабабли ихтиёримизда мавжуд бўлган ўйинчилар юқорида номлари қайд этилган футболчиларни йўқлигини билинтиришмаяпти.


"Навбаҳор" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика