RU

Последние новости

23:45Миллатлар лигаси. Греция, Австрия ва Норвегия жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  3 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  6 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  15 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  7

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади" Новости

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади"

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур учрашувини ўтказди.

"Темирйўлчилар" ОЧЛ мусобақасини БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Икром Алибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ал Ваҳда"га қарши учрашувнинг биринчи бўлими биз учун бироз қийин кечди. Ушбу жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз бизга "Ал Ваҳда"га қарши прессинг қўллашимизни ва қарши ҳужумда уларни жазолашимизни айтишганди. Бу нарса бизга қўл келди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилганимдан хурсандман. Бундай вазиятларни секундларда хал қилиш керак. Қараганимда ўнг қанотда Сардор Рашидов очиқ турганди. Рақиб дарвозабони ҳам олдинга чиқиб олганини кўрдим. Рашидовга тўпни узатсам ҳам бўларди. 

Лекин вазиятни ўзим хал қилишга қарор қилдим ва тўпга бор кучим билан зарба бердим. Дарвозабон қанча уринмасин барибир тўпни қайтара олмади. Шу тариқа дарвозани ишғол қилдим. Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади. Ушбу жамоадан кучлироқ ўйин кутган эдик. Иккинчи бўлимдаги тезкор киритилган голлар уларни синдириб қўйди. "Ал Ваҳда" жамоасида Европа даражасидаги Балаж Джуджак бизга қарши тўп тепди. Бу футболчи жуда ҳам тажрибали. Кучли футболчиларга қарши баҳс олиб бориш ҳар сафар ёқимли бўлади. Бундан ташқари Исмоил Матар ҳам ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиси эди", - дейди Икром Алибоев


Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика