RU

Последние новости

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  198 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6

Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдирганми? Футболчининг агенти бунга ойдинлик киритди Новости

Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдирганми? Футболчининг агенти бунга ойдинлик киритди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Актобе" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиққанди.

Championat.asia сайти футболчининг агенти Рўзимурод Усмонов билан боғланди ҳамда вазиятга ойдинлик киритди.

"Айни пайтда Игорь Сергеевга кўплаб қизиқишлар мавжуд. Улар орасида Европа ТОП чемпионати клубларидан вариантлар ҳам бор. Лекин бу маълумотни сир сақлашни мақсад қилгандик, сабаби ҳали музокаралар ҳам ўтказилмаган. Бироқ Сергеев ҳақида маълумот чиқиб кетгани учун бунга ойдинлик киритиб ўтишга қарор қилдик.

"Актобе" сафида ажойиб ўйнаётган Игорь Сергеев Европага интилмоқда. Осиё клубларидан ёзги трансфер ойнаси учун аниқ таклифлар бор, бироқ ҳужумчи эътиборни Европага қаратмоқда ва Осиёдан бўлаётган таклифларни кўриб чиқиш хоҳиши йўқлигини билдирди.

Қишда Сергеевда Руминиянинг ЧФР ва "Сепси" клубларидан аниқ таклиф ва шартнома бор эди. Бундан ташқари Греция клуби ҳам унга қизиққанди. Бироқ пандемик вазият туфайли виза чиқиши чўзилиб кетиш эҳтимоли юқорлиги, бундан ташқари бу чемпионатларда мавсум якуни ва ҳал қилувчи палла бўлгани боис вариантлар рад қилинди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳам Руминия клублари унга таклиф билан чиқишмоқчи. Англия варианти ҳам ҳақиқатга яқин, лекин энди ишлаб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Агар клубнинг қизиқиши жиддий бўлса бу борада биз ҳам жиддий иш олиб борамиз", - дейди Игорь Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига. 


Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?        


Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика