RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  19 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман” Новости

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Олмалиқ” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “шерлар” жамоаси футболчиси Игорь Сергеев саволларимизга жавоб берди.


-  Учрашув “Пахтакор” учун қандай ўтди?

-  “Олмалиқ” жамоасига қарши қийин учрашувни ўтказдик. Рақибларимизда 2та вазият бўлди ва улардан 100 фоиз фойдаланишди. Мағлуб бўлганимиз жуда ҳам аламли.

-  Мағлубиятга нима сабаб бўлди?

-  Нима сабабдан мағлуб бўлдик билмайман. Бу футбол. Бутун ўйинни оладиган бўлсак, яратилган имкониятларни голга айлантира олмасанг ва рақиб жамоа 2та вазиятдан гол уриб кетса албатта алам қилади. Қаердадир хато қилгандирмиз қаердадир бир неча дақиқага хотиржамликка берилгандурмиз. Шунинг ҳисобига ўйиндаги ёмон натижа қайд этдик.

-  Биринчи давра якунланишига 2та тур қолди. Мавсум аввалида жароҳат олгандингиз лекин ҳозир тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепябсиз. Биринчи даврада 1та гол ҳужумчи учун уят эмасми?

-  Биринчи даврада биринчи учрашувда жароҳат олдим. Узоқ вақт жароҳатимни тиклаш билан машғул бўлдим. Ҳозир эса ўз спорт формамга кириб олиш учун тинмай машғулот ўтказяпман. Барча мухлислар Сергеев шарманда “Пахтакор” шарманда дея танқид тошларини отишмоқда. Иккинчи даврада кўрамиз ким шарманда ким шарманда эмас.

-  Биламизки жамоада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Одатда жамоа катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг клубда анча йилдан бери тўп тепиб келаётган футболчиларнинг келгуси тақдири қандай бўлиши номаълум. Жамоага ҳужумчилар таклиф этилса сизни қўйиб юборишлари мумкин. Бундан ҳавотирда эмасмисиз?

-  Ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман.

-  Биламизки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Ҳозир турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда юрибди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Бу футбол, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима энди биз қуйи поғоналарда юрибмиз деб ташлаб қўяйликми? Йўқ, бундай вазият бўлиб туради. Хатоларимиз бор эди мағлубиятга учрадик. Мен бошимни баланд кўтарган ҳолда ғурурланиб хатоларимни тан оламан. Ўйиндан кейин бир жойга бориб йиғлаб ўтириш бунга сабаб бўла олмайди. Биз янада кўпроқ ўз устимизда ишлаб нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: -176   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика