RU

Последние новости

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

Ҳусниддин Ғофуров: “Олмалиқ” йиғинидаги сербияликларнинг савияси юқори дея оламан” Новости

Ҳусниддин Ғофуров: “Олмалиқ” йиғинидаги сербияликларнинг савияси юқори дея оламан”

Яқинда “Олмалиқ” йиғинига Сербиядан легионерлар келишганди.
Маълум бўлишича Радиовоевич  ва Алимпиевич ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров жамоаси бўлмиш “Явор”дан келган. Яқинда Ҳусниддин билан суҳбатлашиб, ушбу легионерлар ҳақида сўрадик.

- Радиовоевич ва Алимпиевичнинг айни пайтда “Олмалиқ” йиғинида иштирок этаётганидан хабарим бор. Улар билан ўзаро суҳбатлашиб турамиз – дейди Ғофуров. Ҳужумкор футболчилар тоифасига киради. Улар билан мен ярим мавсум битта клубда ўйнаб, яхши савиядаги футболчилар эканлигини билдим.

- У холда нима учун “Явор”ни тарк этган?

- Бу ҳақда аниқ бир гап айтиш қийин. Таҳминимча уларнинг клуб билан тузган шартномаси тугаган.

- Уларнинг савияси ҳақида нима дея оласиз?
- Иккиси ҳам юқори савиядаги ўйинчилардир. Айниқса Радиовоевич ҳақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. У терма жамоага номзод ўйинчилардан бири эканлигини ҳам сўзимга исбот бўлса ажаб эмас.

- Хабарингиз бўлса керак, ПФЛ легионерлар учун маълум талабларни жорий этган. Нима деб ўйлайсиз, сербиялик футболчилар маҳаллий ўйинчиларимиздан бир бош устунми?
- Ҳа, менимча устун.

- Айтингчи нима сербиялик футболчилар бизнинг клубларга ўтишга интилишмоқда?
- Билмадим, тўғриси...

- Ўзингиз ҳақингизда нима дейсиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳозир кунда Сербияда иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрилмоқда. 23 февралдан чемпионатнинг иккинчи қисми бошланади. Куни-кеча синов-назорат ўйинида мураббий мени ҳам майдонга туширди.

- Жамоада бош мураббий ўзгарганидан кейин қандай янгиликларга гувоҳ бўлдингиз?
- Янги мураббийнинг ҳам ўзига яраша қарашлари бор. Натижани яхшилаш учун бир қатор ўзгаришларга қўл урмоқда. Машғулотларда ҳам табиийки ўзгариш кузатилди.

- Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, “Явор”нинг 14-ўриндан жой эгаллаб турганига гувоҳ бўламиз. Бу айни пайтда жамоадагиларни қониқтирмаётган бўлса керак?
- Албатта бундан ҳеч кимнинг кўнгли тўлаётгани йўқ. Лекин олдиндан бир қатор ўйинлар турибди. Айнан бўлажак баҳсларда керакли очколарни жамғариб, юқори ўринлардан жой эгаллашни мақсад қилганмиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика