RU

Последние новости

00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими? Новости

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?

Сал аввал Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Бодрумспор" учрашуви якунига етди.

Баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов автогол муаллифига айланган бўлса, 62-дақиқада Энис Барди ҳисобни оширувчи голни урди.

Қайд этиш жоиз, Жозе Моуриньюнинг собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш қўл остидаги "Бодрумспор" 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, шунингдек, ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққани йўқ. 

Ушбу баҳснинг Ўзбекистон МТЖ учун нохуш томони бор. Сабаби 45+1-дақиқада "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетиб, жиддий шикастланди ва ўз ўрнини Атилла Мочига бўшатиб берди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг бурни синган бўлиши мумкин. 

Алиқулов ўтган йили Осимхен билан тўқнашиб, ёноқ суягини синдириб олган ва ўйинларда ниқоб тақиб ҳаракатланишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 мартда эса Теҳронда Эрон билан рўбарў келади. Алиқулов мазкур беллашувлар учун Тимур Кападзе томонидан чақирув олган эди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика