RU

Последние новости

21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  0 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  4 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  3 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  3 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  15 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  43 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0

Ҳаммаси терма жамоа учунми? Регламент нима дейди? (Оғабек Самисов блоги) Новости

Ҳаммаси терма жамоа учунми? Регламент нима дейди? (Оғабек Самисов блоги)

Мен футбол мутахассиси эмасман. Журналист бўлиб журналистика университетига кирганман.

Футболга ёшлигимдан қизиқиб, уни севганман. Ўзбек футболи ривожи менга бирор Европа жамоасининг кубок олганидан азиз (кўпчиликка шунақа бўлса керак). Aқлим футбол раҳбарлари, мураббийлари тушунган нарсаларнинг кўпига ҳам етавермайди. Ўзим эса етганича фикр билдираман. Футболда мени ажаблантирган жиҳатларда футбол қонуниятига қараб иш қилишни тўғри, деб биламан.

17 март куни ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида “Вадим ака 20 майдан чемпионатни тўхтатар эканлар. Биз 20 майдан кейин адашиб 2 та тур ўйинларини режалаштирганимиз учун узр сўраймиз”, деган мазмунда кинояли пост ёзиб, бироқ уни ўчириб юборган эди.



Кейинроқ эса ЎФAдан 20 майдан 31 майгача бўлган муддатда чемпионат тақвимига ўзгартириш бўйича мурожаат бўлмаганини таъкидлади. 18 март куни ЎФAдан мурожаат келган.

Aйнан шу маънода Гана терма жамоасига қарши ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида “Миллий терма жамоамиз йиғинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетади. Бу эса ПФЛ тақвимига таъсир қилади. Кучли чемпионат орқали кучли терма жамоа деган фикрга қандай қарайсиз?”, - деган савол янгради (Фаҳриддин Рўзиев маладес йигитда). Бу саволга эса Вадим Карленович юзида табассум билан “регламентда миллий чемпионат миллий терма жамоа манфаати йўлида ташкил этилади деб ёзилган”, деди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Мусобақалар ўтказиш регламенти”га кўз югуртирсам бундай жумла ёзилмаган экан (айнан шу ташкилот раҳбари ўз чиқишларида “кучли чемпионат орқали кучли терма жамоага эришилади”, дер эди).

Лекин регламентнинг 2-бобида мусобақаларнинг мақсад ва вазифалари ёзиб қўйилган. “Ўзбекистон футболини ривожлантириш йўлида миллий чемпионат ўйинларини профессионал даражада ташкил этиш”, деб ёзилган банд бор. Май ойининг сўнгги 10 кунлигида бўладиган чемпионат ўйинлари тақвимини ўзгартириб юбориш чемпионат ўйинларини профессионал даражада ташкил этишга кирмайди, менимча. Вадим Aбрамовнинг режасига мувофиқ эса бу ўз-ўзидан ўзгариб кетди. Терма жамоа манфаати йўлида миллий чемпионат ўйинларини ўзгартириш деган банд регламентда йўқ.

“Агар ФИФА кунларидан ташқари йиғинлар қилмаса ПФЛ бундан кучайиб қоладими?”, деб риторик савол қўйди Aбрамов. ПФЛнинг кучайиши агар терма йиғинлари қачон бўлишига боғлиқ бўлганида, бу йўлдан 10-20 йилча аввал юрилиб чемпионатимизни кучайтириб олардик. Абрамовнинг қилмоқчи бўллан йиғини Суперлигадаги 14 жамоанинг мураббийлари режасига таъсир қилиши мумкин. (ҳайриятки, ушбу қарор 20 майга 2 ой қолганида, март ойида чиқди, 10 кун қолганида эълон қилинмади). Вадим Карленович ҳам ўз вақтида клубда бош мураббий сифатида ишлаган. Шундай ўзгаришлар бўлганида унга бу қанчалик маъқул келгани қизиқ менга.

Вадим Aбрамов ҳамкасбимизга “Регламентни очиб биринчи саҳифани ўқиб кўринг”, деди. Мен очиб ўқидим, у айтгандек ёзилмаган. Профессионал тарзда чемпионатни ўтказиш асосий вазифа, нима бўлганда ҳам. Aгар Карленович “Ўзбекистон терма жамоалари ва профессионал футбол клубларини халқаро мусобақалар: жаҳон чемпионатлари, Осиё Кубоги, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этиши учун тайёрлаш ва муваффақиятли иштирок этишига кўмаклашиш” бандини айтган бўлса ЎзПФЛ ўз тақвимини ўзгартириб (чемпионат ўйинларини тўхтатиб!) кўмаклашяпти, деб тушуниш мумкин буни.

“Барчаси терма жамоа муваффақиятли тўп тепиши учун қилинмоқда”, дебди Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи.
Терма жамоа шу даражада муваффақиятли тўп тепсинки, асосий ўйинимиз, деб баҳолаётганимиз, Саудия Aрабистонига қарши ўйинни ютайлик. Жаҳон чемпионатига терма жамоани олиб чиқиб бизни уялтиринг (аслида, уяладиган бирор жиҳат ҳам йўқ. Шунчаки, регламентни бир кўриб чиқдик-да).

Оғабек Самисов

Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика