RU

Последние новости

23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  1 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  6 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи Новости

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи

Август ойининг бошида, 18 ёшли парагвайлик ярим ҳимоячи Густаво Перальта "Палмейрас" билан профессионал шартнома имзолади.

Унинг эшитиш қобилияти паст - 80%. У деярли эшитмайди ва гапирмайди. 

Перальта Чехия ва Швейцарияда ўтган турнирларда "Палмейрас" U-19 таркибида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, Бразилия клуби вакилларини ҳайратда қолдирди. Мусобақадан сўнг, клуб унга профессионал шартнома таклиф қилди. Густаво "Палмейрас" U-20 сафида Бразилия ёшлар чемпионатида ўйнайди, аммо уни исталган вақтда биринчи жамоага чақиришлари мумкин.


Парагвайлик футзалчининг ўғли бўлган Перальта олти ёшидан бери футбол ўйнайди. Густаво болалигида бошқа ўйинчиларни тушуниш учун имо-ишора ва лабларни ўқишни ўрганган.

Маълумотларга кўра, "Палмейрас" ярим ҳимоячи учун нутқ терапиясини ва у билан биргаликда жамоанинг бошқа ўйинчилари учун имо-ишора дарсларини ташкил этишни таъминлайди.

Перальта кучли ва тезкор ярим ҳимоячи бўлиб, бутун диққатини Криштиану Роналдуга қаратади ва уни ўз кумири деб атайди.

Густаво аллақачон "Палмейрас" юлдузлари билан танишиб олишга улгурди. Суратнинг ўнг томонида Киевнинг "Динамо" жамоасида ўйнаган Дуду.

Яқин орада Перальта ўзининг "Палмейрас" сафидаги дебютини ўтказиши ҳақиқат эмасдир, аммо биз барибир бу ноёб футболчини кузатиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Палмейрас” клубини “Бунёдкор” клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари бошқариб бормоқда.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика