Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"
19 апр 09:10
Новости


Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 6-турида "Хоразм" билан куч синашди.
Учрашувда икки жамоада вазиятлар бўлишига қарамай ғолиб номи аниқланмади (0:0). Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор" дарвозабони фикрларини билдириб ўтди.
"Қийин ўйин бўлди. Кўрдингиз устунликни қўлимизга олдик, дарвоза олдида вазиятлар яратдик. Тўп бир неча бор устунга тегди. Умуман олганда натижа адолатсиз бўлди. Қолаверса, бироз омад ҳам етишмади. Биз кўпроқ ғалабага ҳақли эдик. Нима ҳам деймиз, бу - футбол.
Ҳа, вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Машғулотларда ишлаймиз. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳамидулло Абдунабиев.
Похожие новости

Комментарии