RU

Последние новости

13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  2 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  22 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  13 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3

Ҳамиджон Актамов: “Яхши ўйин кўрсатиб ютқаздик” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Яхши ўйин кўрсатиб ютқаздик”

“Қизилқум”- “Насаф” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- Ўйин бўйича ютқазмадик, деб ўйлайман. Шунчаки омадимиз келмади. Биринчи таймда, ҳисоб 0:0 пайтида иккита қулай вазият голга айланмади. Яхши ўйнаб ютқаздик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бугун бош мураббий сифатида охирги ўйинни ўтказдим. 

Бу футбол, омад ва омадсизлик ёнма-ён туради. Қўлимдан келганича жамоани юқорига кўтаришга интилдим. Буни тушунган, тушунади. Бир кишига ҳамма ишни бажариш қийинчилик туғдирар экан. Афсуски, ҳозирча чет элдан тажрибали мураббий таклиф этишга имкониятимиз йўқ. Шу боис бундан буён жамоада Юрий Павлович Лукин бош мураббийликни давом эттиради. Илгари ҳеч қачон мавсумни бу қадар ёмон бошламагандик. Аммо ҳар қандай қийинчиликниям охири бўлади. Футболчиларга қўлдан келганча барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, аста-секин яхши натижаларни ҳам қўлга кирита бошлаймиз.


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика