RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди Новости

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ҳозир Суперлига ва Пролига жамоалари бир хил ҳолатда. Чунки кубок ва чемпионат ўйинлари бир вақтда давом этяпти. Ҳа, секинлик билан ўйинлар сони кўпайиб бормоқда. Йигитларга раҳмат айтаман, бугун улар катта куч йўқотишди. Гарчи иккинчи бўлимда ташаббус "Бунёдкор" томонида бўлган бўлса-да, футболчиларим ғалаба сари ҳаракат қилишди. Қувонарли жиҳати шундаки, биз уларнинг ҳужумларига ўз ҳужумларимиз билан жавоб бера олдик. Очконинг биз учун қиймати юқори. Кийим алмаштириш хонасида бизга "Хоразм" ўз тарихида илк марта "Бунёдкор"дан очко олганини айтишди. Минг километр узоқдан келган мухлисларга, барчага миннатдорлик билдираман. 

- Жамоанинг сўнгги турлардаги вазиятлардан фойдаланиш жиҳати ҳақида нима дея оласиз?

- Чемпионатда ОКМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйнадик. Бу учрашувлар орқали ҳужумда ўз устимизда ишлашимиз кераклиги кўринди. Умумий олганда бизнинг жисмоний ҳолатимиз ёмон кўринмади. Гарчи футболчиларим сўнгги дақиқаларга қадар туриб бераётган бўлса-да, биз бу планда кўпроғини истаймиз. Кўп вазиятлар яратяпмиз, бироқ улардан фойдаланиш қийин кечмоқда. Шунингдек, голга бериладиган сўнгги пас бўйича қиладиган ишларимиз жуда кўп.

- Урганчдаги стадион тайёр бўлиб қолдими? Майдоннинг ҳолати қандай бўлади?

- Энг сўнгги авлод сунъий чимини ётқизишди. Стадион зўр, тайёр десак ҳам бўлади. Стадионнинг бошқа жиҳатлари бўйича муаммолар бор. Масалан, ёритиш тизими. Бунинг устида ишлашяпти. Энг катта муаммо бу - ВАР. Бу бизда июль ойида тайёр бўлади. ВАР бўлмаса, менимча, у ерда ўйнашга руҳсат беришмаса керак. Июнь ойигача сабр қилишимиз керак. Унгача барча ўйинларимизни нейтрал стадионларда ўтказамиз.

- Ротация қилиш учун қўл остингизда иккита бир хил таркиб бор деб ҳисоблайсизми?

- Ротация қила оламиз ва қиламиз ҳам. 3 кундан кейин ўйинимиз бор. Исталган мураббий қўл остида иккита бир хил таркиб бўлишини хоҳлайди. Захирада футболчилар бор, бироқ улар ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугунги ўйнаган футболчиларнинг бир қанчасига кубок ўйинларида дам берамиз. Дам олган футболчиларни "Қўқон-1912"га қарши чемпионат ўйинига олиб қўямиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика