RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Ҳакамлар "Манчестер Юнайтед"нинг зарарига икки марта қўпол хатога йўл қўйганини тан олди Новости

Ҳакамлар "Манчестер Юнайтед"нинг зарарига икки марта қўпол хатога йўл қўйганини тан олди

Ўтган чоршанба кунида МЮ АПЛда 3 ой деганда илк марта мағлуб бўлди.

Лиганинг сўнгги жамоаси бўлиб турган "Шеффилд" "Олд Траффорд"да ғалаба қозониб кетди. Ўйиндан кейин Оле-Гуннар Сульшер ва Харри Магуайр ҳакамликдан нолиди: арбитр Питер Бэнкс Антони Марсьялнинг голини инобатга олмади, бу паллада Магуайр дарвозабонга ҳужум қилганликда айбланди. Ўз навбатида ҳакам "Шеффилд"нинг илк голи урилган вазиятда Билли Шарпнинг Давид Де Хеага ишлатган қўполлигини кўрмади.

"Ғалати. Шак-шубхасиз, Билли Шарп ҳам мен каби фол ишлатди. Балки кимлардир иккала ҳолатда ҳам фол йўқ деб ҳисоблар. Аммо икки вазиятни бир-биридан ажратиб бўлмайди", - деди Магуайр. Сульшер ҳам бу фикрга қўшилмоқда: "Биринчи эпизод? Фол. Иккинчи эпизод? Фол эмас".

Улар ҳақ бўлиб чиқишди. Душанба куни Сульшер ҳакамларнинг ҳисоботини қабул қилиб олган ва унда улар МЮнинг голини инобатга олиб, "Шеффилд"никини бекор қилиш керак бўлганлигини ёзиб қўйишган. Англияда доимий равишда ҳакамлар клубларга ҳисобот беришади, бироқ бу халққа маълум қилинмайди.

"Бу биз учун муҳим вазият эди. 0:1 ҳисобида ютқазаётганингизда эмас, 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсангиз, Сизда ўйинни ютиш имконияти кўпроқ бўлади", - деб қўшиб қўйди Сульшер.

Келинг, яна бир бор бу икки вазиятни баҳолаб кўрамиз.

"Шеффилд"нинг голи, 23-дақиқа: Бурчакдан тўп оширилди, Де Хеа тўпни уриб юборишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Брайан тўпга сакраб, гол урди. Бу паллада Билли Шарп шунчаки дарвозабонга ҳалақит қилди ва ортидан итариб юборди.

Мана бу ракурсдан фол бўлгани кўриниб турибди. Ёки сиз Де Хеа курашда мағлуб бўлмоқда деб ҳисоблайсизми?

Марсьялнинг бекор қилинган голи, 30-дақиқа: Бурчакдан тўп оширилмоқда, футболчи ва дарвозабон ўртасида тўп учун кураш, бироқ бу ерда Магуайр Аарон Рэмсдейлга қарши фол ишлатди деб ҳисобланди.

Рэмсдейл тўпни ушлай олмади ва Марсьялга бориб тушди. Унинг голидан кейин ҳакам хуштак чалиб, фол бўлганини қайд этди. "Мен тўпга сакрадим. Дарвозабонга текканимни сезмадим ҳам. Унинг ўзи белимга урилди. Қўлларим ҳам унга яқин эмасди", - деди Магуайр.

Хўш, сиз бунга қандай фикрдасиз?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика