RU

Последние новости

10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  4 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  3 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  9 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  21 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади” Новости

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади”

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсум 2-турнинг дастлабки учрашуви “Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар”нинг ягона голига муаллифлик қилган Ғулом Ҳайдар Ғуломов сайтимизга ўйин ҳақида интервю берди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Бугун қизиқарли, жанговор тарзда кечган ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. Ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди, бироқ якунда ғалаба наманганликларга насиб қилди. 

— Бугунги учрашувда 3 бор пеналти қўйилди ва буларнинг барчасига VAR аралашди. Учрашувдаги VAR'нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

— Биз қандай пенальти бўлганини VAR орқали кўрмадик. Шу боис ҳам нимадир дея олмайман. Барчаси ҳакамларга кўринди. Лекин ҳар икки жамоанинг футболчиларига ёқмаган жиҳати ҳар битта нарсага VAR'нинг аралашуви бўлди. Ҳакам ўзи назорат қилиши керак бўлган жойда ҳам VAR аралашди. Балки бу Ўзбекистонда биринчи бор ишлатилаётгани учундир, тағин билмадим. Улар ҳали бунга ўрганмагандир, кўникмагандир. 

— "Локомотив" 2 та турда ҳам мағлубиятга учради. Бунга нима сабаб? Ўзи жамоада ички муҳит қандай? 

— Жамоамизда муҳит ажойиб. Юқорида айтганимдек бу футбол. Кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Мураббий берган барча топшириқларини бажаряпмиз. Тўхтаб қолиш йўқ, ишлашда давом этамиз.


Оғабек Самисов ёзиб олди. 

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика