Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"
08 апр 22:59
Новости


Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"
- Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтганимдек, ҳозирги пайтда исталган жамоа ўзининг энг яхши сифатларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Бугун кубок ўйини бўлгани учун рақиб бизга жанг таклиф қилди. Чунки бошида уларнинг ўйини ўхшаётганди. Бу бизга муаммолар келтириб чиқарди. Нега биз ўйинга жуда кеч кириб боряпмиз. Фақатгина 36-дақиқага келибгина рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ҳа, унгача кўплаб вазиятлар яратгандик. Яна ўша муаммо бизда оқсамоқда: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик. Албатта, кўпроқ уришни истагандик. Бироқ ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп.
- Кўплаб мураббийларнинг фикрига кўра, кубок ва чемпионат ўртасидаги ўйинлар фарқи катта. Бугун шундай фарқ сезилдими?
- Кубок қисқа муддатли турнир. Шу сабабли бу ерда исталган вақтда йўқотилган очколар оёқдан чалиши, гуруҳдаёқ жамомани олиб қолиши мумкин. Шу сабабли бу ерда барча курашишга ҳаракат қилмоқда. Агарда бу ерда ҳам чемпионат каби узоқ давом этадиган турнир бўлганида, барчанинг муносабати бошқачароқ ва илк турданоқ чиройли ўйин учун ўйнашган бўларди.
- Кубокдаги вазифа қандай?
- Ҳозирча бошланғич вазифа бу очколарни олиб, гуруҳдан чиқиш. Кейинчалик қўлдан келганча ғалаба қозониб, балки финалгача етиб бориб қолармиз.
Похожие новости

Комментарии