RU

Последние новости

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  9 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  92 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди" Новости

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Жайхун" майдонидаги дурангдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз жуда ёмон ўйнадик. Бундай майдонда албатта, мезбон жамоанинг устунлиги бўлади. Сунъий майдондаги тўп сакраши бошқачароқ бўлади. Рақиблар катта куч билан ўйнашди, биз эса яна рақибга тўғри баҳо бера олмадик. Мана натижа. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин биз чуқурликка тушиб қолдик. Кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунингдек, ҳакамлик ҳам бу ерда алоҳида мавзу. Танаффусдан кейин ҳакам таркибни тенглаштириб қўйди. Бу вазиятда сариқ кўрсатмаса ҳам бўларди. Рақиблар эса бизнинг футболчиларни қўли билан тўхтатиб қолаверди, бунга карточка берилмади, баъзида хуштак чалинмади. Ғалати ҳакамлик. Менга нима сабабдан сариқ карточка берди, тушунмадим. Майдонга тушиб кетдим, бунинг барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ.

- Биринчи даврада 4:0 ҳисобида мағлуб қилинган, бугун эса дуранг қайд этган рақибингиз "Жайхун"га қандай баҳо бера оласиз?

- Рақибларнинг мухлислари ҳам ўйинга яхши тайёрланибди. Жамоа жуда ёш, тўп билан ўйнашни яхши кўради. Уларга прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ қаердадир бу ўхшади, қаердадир йўқ. Улар бугун ғалабага яқинроқ эдилар. Икки марта дарвоза устун ва тўсинини пойлашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Шунчаки ўз вазиятларимизни уришимиз керак. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатога йўл қўйди. Менимча бунинг барчаси майдоннинг ҳолати билан боғлиқ. Бундай ҳолатдаги майдонда тўпни олиб юриш жуда қийин.

- Бугунги ўйиндаги ҳарорат ҳақида фикрингиз.

- Ҳа, об-ҳаво каби ўйин ҳам ёнди. Футболчилар жанг қилишди. Гап йўқ. Рақибларга тан бериш керак.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика