RU

Последние новости

15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги) Новости

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги)

Муборакдаги ўйин ҳақида эшитмаган одам қолмади. Биз ҳам учрашувдаги асосий эпизодга муносабат билдиришга қарор қилдик.

Дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган "гол" ҳақида

Ўйиндан кейин мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Бахтиёр Ашурматовнинг гапларини эшитдик. Қўқонликлар устози голни мўъжизага қиёслади. Мен ҳам қўшиламан, ўша вазият мўъжизавий эди. Лекин, Ашурматов ундан нотўғри мақсадда фойдаланди...

Унинг айтишича, Хомяков гол ўтказишни сўраганида унинг гапларига ишонмаган. Аммо, Ашурматовда ишонч ҳосил қилиш учун ўша вазиятни қайта кўриш имконияти бор эди. Тўғри, техник зонада телефондан фойдаланиш мумкин эмас, лекин "Машьал" томони уддалаганини кўрдик. 

Бу билан Ашурматовни айблаш фикридан йироқман. Буни Хомяков ҳам тан олди. Айтмоқчиманки, футболда фэйр-плей ҳамма нарсадан олдинда бўлиши керак. Бугун майдонда айбдор кимдир бўлса, у ҳакам эди. Бироқ, Бахтиёр акада ҳам, "гол" урган Мўмин Мелиевда ҳам, вазиятни ҳаммадан яхшироқ кўрган ва қўлини кўтариб реферига ишора қилмоқчи бўлган Муҳаммаданас Ҳасановда ҳам хатони тўғрилаш имконияти бор эди. Юқорида айтганимдек, имконият мўъжизавий эди, шундай қилган киши қаҳрамонга айланарди.

Бугун қўқонликлар 3 очко ютишди, аммо ғалаба ҳеч кимга татимаган бўлса керак. Чунки ўша вазиятда гол ўтказиб юборишганида ҳам ўйин охирига қадар 2-голни уриб, ғалаба қозониб кетишарди. Муҳими, ютуқ тоза бўларди. Кимдир 20 йилдан кейин мазкур ўйинни эсласа, уларни яхши фикр билан эслаши кафолатланарди. Аммо, барчаси аксинча бўлди (ишонмасангиз, мухлисларнинг изоҳларини ўқиб кўринг)...

Арвеладзенинг мардлиги

"Пахтакор"нинг собиқ устози Шота Арвеладзе ҳам фаолияти давомида шундай вазиятга дуч келган эди. 2015 йилнинг 13 март куни грузин бошқараётган "Қосимпошо" жамоаси "Коньяспор" майдонида меҳмон бўлган. Ўйин давомида Райан Бабел майдонга қулайди ва мезбон футболчилари нидерландиялик ҳамкасбларига ёрдам кўрсатилиши учун тўхтаб қолишади. Бироқ, Бабелнинг жамоадоши Райан Донк ўйинни давом эттириб, "Коньяспор" дарвозасини ишғол қилади. Буни кўрган Шота асабийлашиб кетади ва шогирдларига гол ўтказиб юбориш тўғрисида кўрсатма беради. 


Арвеладзенинг ўша ҳаракати барча томонидан жуда илиқ кутиб олинган ва унга нисбатан ҳурмат ошган эди.  Ҳозир биз ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтиб турган бўлишимиз мумкин эди...

Ҳакамларга босим ортиб кетди

Алишер Никимбаевнинг реферилар ҳақидаги гапларида жон бор. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг коррупцияга қарши ўтган йилнинг охирида бошланган (якунламай қолган) кураши ҳакамларнинг ишини оғирлаштириб юборди. Чунки мен, сиз — ҳаммамиз ишимиз билан боғлиқ кўплаб хатолар қилишимиз ва ҳар гал узр сўраб қутулиб кетишимиз мумкин. Аммо, рефериларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Уларнинг энг кичик хатоси ҳам хиёнатга йўйилади. Шу туфайли бугун уларга бўлган босим 2 баробар ошиб кетди. Бу табиий равишда хатоларни кўпайтирмоқда...

"Ўзингга ўзинг қилдинг..."

Ўша вазият учун "Машьал" томоннинг айби ҳам арбитрларникидан кам эмас. Тўғри, ҳакамлар ўйиндан олдин дарвоза тўрларини яхшилаб текшириб кўрмаган. Лекин, муборакликлар стадионидаги дарвозага катакларининг томонлари 10 сантиметрдан узунроқ бўлган тўрларни ким ўрнатган? Шундай экан, "Машьал" вакиллари ҳакамлар жамоаси билан бир қаторда ўзларидан ҳам ўпкалашлари керак. "Профессионаллик" деган тушунча сизга ғалатироқ туюлиши мумкин, лекин у энг камида бугунгидек шармандали вазиятларнинг олдини олади.

Фахриддин РЎЗИЕВ

Муаллифнинг олдинги мақолаларини ўқиш

Автор :
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика