RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Гильерме Гедеш: "Наманган менга жуда ёқди. Тинч ва яшаш учун қулай шаҳар экан" Новости

Гильерме Гедеш: "Наманган менга жуда ёқди. Тинч ва яшаш учун қулай шаҳар экан"

Хабарингиз бор, жорий мавсум "Навбаҳор" таркибига бир қатор хорижлик футболчилар қўшилди. Улар орасида бразилиялик 25 ёшли ҳимоячи Гильерме Гедеш ҳам бор.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" учрашуви арафасида Гедеш клуб матбуот хизмати учун интервью берди.            

- Гильерме, суҳбатимизни жамоамиз таркибига қўшилишингиз қай тарзда юз берганлиги борасидаги савол билан бошласак. Сизни "Навбаҳор"га ким таклиф этди?

- Агентим менга Бразилиядан ташқарида ўйнаш учун имконият қидираётганди, боиси, муҳитни ўзгартиришни истаётгандим. Кейин "Навбаҳор" варианти пайдо бўлди ва бу менга ёқди. Натижада "Навбаҳор" сафига қўшилдим. 

- "Навбаҳор"га таклиф бўлишидан олдин юртимиз футболи ҳақида таассуротга эгамидингиз?

- Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон футболи ҳақида кам маълумотга эга эдим. Жамоангиздан таклиф бўлиши билан мамлакатингиз футболи тўғрисидаги маълумотни кўпроқ ўргандим ҳамда юртингизда футбол ривожланаётганлиги, "Навбаҳор" буюк тарих ва ажойиб мухлисларга эга клуб эканлиги борасидаги маълумотларга эга бўлдим.

- Жамоага мослашиш қийин кечмадими?

- Йўқ, чунки клуб мутасаддилари, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар мени жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Мен жамоага жуда тез мослашиб кетдим. Бунинг учун улардан миннатдорман.

- "Навбаҳор" таркибида расмий ўйинларда ҳам майдонга тушдингиз. Наманганда сизга нима манзур бўлди? Бу ерда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Наманган менга жуда ёқди. Жуда тинч ва яшаш учун қулай, яхши шаҳар экан. 

- Жамоадаги қайси футболчилар билан дўстлашишга улгурдингиз?

- "Навбаҳор"даги барча футболчилар билан жуда яхши муносабатдаман.

- Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Маъқул келган томони – чемпионатнинг рақобатбардошлиги ва осон ўйинларнинг йўқлиги. Суперлигада барча жамоаларнинг имконияти деярли тенг. Бундай чемпионатда ўйнаш эса жуда ёқимли.

- Ўзбек тилида айрим сўзларни гапиряпсиз, тил ўрганишда муаммо бўлмаяптими?

- Ҳали ўзбек тилида равон гапира олмайман, лекин бир нечта сўзларни биламан. Тилингизни ўрганиш менга унчалик муаммо туғдирмаяпти.

- "Навбаҳор" мухлислари ҳақида нима дея оласиз? Ҳар ҳолда расмий ўйинлар ҳамда тақдимот маросимида улар билан учрашдингиз...

- "Навбаҳор"га келишимга клубнинг буюк тарихга эга эканлиги билан биргаликда, ажойиб, фидойи, садоқатли мухлисларга эга эканлиги ҳам туртки бўлди. Буни Наманганга келишимдан олдин ҳис қилганман. Шаҳрингизга келиб, тақдимот маросими ва расмий ўйинларда жамоа мухлислари ҳақиқатан ҳам "Навбаҳор"ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашига гувоҳ бўлдим.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика