RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  4 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  4 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  7 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

Германия терма жамоасининг энг яхши мураббийлари Новости

Германия терма жамоасининг энг яхши мураббийлари

Футбол бўйича Германия терма жамоаси тарихида нечта мураббий бўлгани, биласизми?

 Тўққиз! Йоахим Лёв терманинг 10-устози ҳисобланади. Эҳтимол, бунга "бундесманшафт"нинг ўзгармас барқарорлиги сабабдир. Келинг, ҳозир шу мутахассислар орасидан энг яхши бешликни ажратиб оламиз.

5-ўрин: Юрген Клинсманн

Ишлаган муддати: 26.07.2004 – 08.07.2006. 

Натижалар: 34 ғалаба, 20 дуранг, 6 мағлубият. 

Ютуқ: 2006 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали. 

Юрген Клинсманн – ушбу рўйхатдаги Германия миллий жамоаси билан жаҳон ёки қитьа миқёсида титулларни қўлга киритмаган ягона мутахассис. Ҳа, у терма жамоада атиги 2 йил ишлади. Уни рейтингга киритиш учун Зепп Хербергер (ЖЧ-1954, олтин) ҳамда Юпп Дервал (Евро-1980, олтин) сингари мутахассислар қурбон қилинди. Нима учун? Шунчаки, XXI аср бошида немис футболида юзага келган инқироз туфайли ҳеч ким миллий жамоада ишлашни истамади. Юрген эса дарҳол ишга киришди ва танқидчиларнинг фикрларини йўққа чиқаргани ҳолда Германиядаги мундиалда немисларга "бронза" келтирди. Кейинчалик Йоахим Лёв жамоаси эришган ютуқлар ҳам Клинсманн бошлаган ишнинг бевосита натижасидир. 

4-ўрин: Берти Фогтс

Ишлаган муддати: 29.08.1990 – 05.09.1998. 

Натижалар: 66 ғалаба, 24 дуранг, 12 мағлубият. 

Ютуқлар: Евро-1996 чемпиони, Евро-1992 вице-чемпиони. 

Фогтс, ЖЧ-1990 чемпионларини қабул қилиб олди. Тўғри, 8 йилда 2 та медаль "бундестим" учун қониқарсиз натижа ҳисобланиши мумкин. Аммо Фогтс бошқаруви остида ўйналган матчлар сонига нисбатан ғалабаларнинг фоиздаги улуши қолган мутахассисларнинг натижасига нисбатан яхшироқ (64,7 %). Бундан ташқари, Германия футболидаги чинакам инқироз айнан Берти Фогтс давридан кейин бошланди.

3-ўрин: Франц Беккенбауэр

Ишлаган муддати: 12.09.1984 – 08.07.1990. 

Натижалар: 66 ғалаба, 34 дуранг, 12 мағлубият. 

Натижалар: ЖЧ-1990 чемпиони, ЖЧ-1986 вице-чемпиони, Евро-1988 "бронза". 

Немис футболи афсонаси мураббийлик лицензиясига эга бўлмаган ва шу туфайли ГФР миллий жамоасининг техник директори сифатида иш бошлаган. Аниқроғи, бу лавозим унинг учун махсус очилганди. "Кайзер Франц" мураббийлик курсларига боришдан бош тортади, чунки у ерда ўзи учун янги ҳеч қандай билим ололмаслигига амин эди. Ҳаёт кейинчалик Франц ҳақлигини исботлади – термани 2 бор ЖЧ финалига олиб чиқди ва уларнинг бирида зафар қучди. Шундан кейин Беккенбауэр миллий жамоадан чемпион сифатида кетди.

2-ўрин: Йоахим Лёв

Ишлаган муддати: 16.08.2006 – ... 

Натижалар: 117 ғалаба, 35 дуранг, 30 мағлубият. 

Ютуқлар: ЖЧ-2014 чемпиони, Евро-2008 вице-чемпиони, 2012 ва 2016 йилларда ўтказилган Европа чемпионатларининг бронза медали соҳиби.

Юқорида Юрген Клинсманн немис футболини инқироздан олиб чиқиш йўлида катта қадам ташлагани тўғрисида гапирдик. Йоахим Лёв эса олмонларни яна жаҳон футболининг триумфига қайтарди. У аллақачон Германия терма жамоаси бошқарувида ўтказилган ўйинлар (182) ҳамда ғалабалар (117) сони бўйича рекорд ўрнатишга улгурди. Лёвни биринчи поғонага қўйиш учун унинг музейида фақат Европа чемпионатининг олтин медали йўқлиги халал берди. Аммо қитьа биринчилигини ютиш учун Йоахимда имконият сақланиб қолмоқда.

1-ўрин: Хельмут Шён

Ишлаган муддати: 04.11.1964 – 21.06.1978. 

Натижалар: 87 ғалаба, 31 дуранг, 21 мағлубият. 

Ютуқлар: ЖЧ-1974 чемпиони, Евро-1972 чемпиони, ЖЧ-1966 вице-чемпиони, Евро-1976 вице-чемпиони ва 1970 йилги мундиалнинг бронза медали соҳиби. 

Хельмут Шённинг натижалари шунчаки ажойиб. "Бундестим" унинг бошқаруви остида 6 йирик турнирда иштирок этган (немислар Евро-1968 мусобақасига чиқа олишмаган). Натижа: 2 "олтин", 2 "кумуш" ва "бронза". Германияда уни "Буюк Гельмут" лақаби билан аташади ва немис футболи тарихидаги энг кучли мураббий сифатида эътироф қилишади.

Еврофутболнинг ортда қолган мавсуми кўрсатиб бердики, олмон юртида мураббийларнинг янги авлоди етишиб чиқяпти. "Бавария" Чемпионлар Лигасида немис футболининг бугунги кучини намойиш қилди. Германия яқин Евро ва жаҳон чемпионатлари учун тузилган фаворитлар рўйхатининг аввалида эътироф қилиняпти. Амалда қандай бўлишини эса вақт кўрсатади.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика