Футзал «қироли» Бразилияга финалда қайси жамоа рақиб бўлишини истаётганини айтди
02 окт 2024 23:16
Новости
Футзал «қироли» Бразилияга финалда қайси жамоа рақиб бўлишини истаётганини айтди
Бразилиялик собиқ футзал юлдузи Фалькао жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг сайтимизга қисқа интервью берди.
«Ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Бразилия катта қийинчиликка дуч келди, шунга қарамай, финал йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Энди кейинги рақибни кутамиз.
Ўйлайманки, финалда Бразилия ва Аргентина ўртасидаги Жанубий Америка классикоси гувоҳига айланамиз. Бразилиянинг финалдаги рақиби қайси жамоа бўлишидан қатъий назар, ажойиб ўйин гувоҳи бўлишимизга шубҳа йўқ», деди Фалькао.
Эслатиб ўтамиз, Фалькао тўрт марта дунёнинг энг яхши футзалчиси деб топилган. Шунингдек, у Бразилия таркибида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии