Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум
29 апр 16:46
Новости


Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум
Жумладан, "А" гуруҳидан БМБ ҳамда "Пахтакор", "B" гуруҳидан "Оил Стар", Нефтчи", "C" квартетидан ОКМК ҳамда "Сурхон" ва "D" гуруҳидан СҚБ ҳамда "Локомотив" жамоалари чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 5 май, душанба куни, Бухорода мамлакат кубоги чорак финал учрашувлари старт олади.
Қайд этиш лозим, чорак финал ҳамда ярим финал босқичида ғолиб икки учрашув натижасига кўра аниқланади. Бунда йирикроқ ҳисобда ғалабага эришган жамоа ғолиб ҳисобланади. Агарда икки учрашув натижасига кўра кучлар тенг келса, яъни биттадан ғалаба (ёки иккита ўйинда ҳам дуранг) ва тўплар фарқи ҳам бир хил бўлса, иккинчи учрашувнинг асосий вақти тугаши билан пеналтилар сериясига мурожаат этилади (ФИФА футзал қоидаларига мувофиқ даставвал 5 тадан зарба амалга оширилади. Унда ҳам кучлар тенг келса, жамоалардан бирининг илк хатосигача серия давом этади).
Похожие новости

Комментарии