RU

Последние новости

13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  25 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  6 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   14 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  32 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  20 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0

Футзал бўйича ЖЧ иштирокчиларидан маълум бўлмаган фақат иккита жамоа қолди Новости

Футзал бўйича ЖЧ иштирокчиларидан маълум бўлмаган фақат иккита жамоа қолди

Шу йилнинг кузида Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ўтган йил футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳамда бу мусобақа ЖЧга йўлланма бериши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли Туркманистон мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Сўнгра Қувайтга берилди ва Қувайтда ҳам вирус сабаб ўтказилмай қолди. 

Натижада ОФК мусобақани ўтказмасликка қарор қилди ва терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб жаҳон чемпионатига боришини аниқлаб олишга киришди. Маълумки, ФИФА ОФК учун 5та йўлланма ажратган ва ҳозирда мундиалда иштирок этадиган Осиёнинг 3 терма жамоаси аниқ: Эрон, Япония ва Ўзбекистон. Яна иккита жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 

ОФК плей-офф босқичида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Дастлабки баҳслар 20 май, жавоб учрашувлари 25 майга белгиланган. Ушбу иккита жуфтликда ўзини кўрсатган икки жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. 


КОНКАКАФда саралаш баҳслари ўтказилди

Яқинда КОНКАКАФ минтақасида ЖЧга чиқиш учун саралаш баҳслари ўтказилди. Бўлиб ўтган ўйинлар натижасига кўра, Литвага борадиган яна тўрт жамоа маълум бўлди. Булар - Коста-Рика, Гуатемала, Панама ва АҚШ.   

Литвадаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари ўтказилади. Мусобақага Литванинг учта шаҳри - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпеда мезбонлик қилади. Футзал бўйича жаҳон чемпионатида жами 24та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади.


Футзал бўйича ЖЧ-2021 иштирокчилари: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

Коста-Рика

Панама

Гуатемала

АҚШ

P.S. Яна 2та жамоа ОФК плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика