RU

Последние новости

15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  5 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  2 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  12 11:35Луис Энрикенинг шаҳсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  2 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  1 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  3 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  1 09:00Флик Ямаль қачон сафга қайтишини маълум қилди  5 08:36Паулу Фонсека: "Бунга ҳаққимиз йўқ!"  1 08:11Викарио "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган  1

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Новости

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теги :  BMB CUPBMB Holding
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси учинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш мақсадида ташкил этилди.



Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2023 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг июлига қадар, қариийб 8 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 40 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 13 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 26 турда 156 та учрашув ўтказди.



Аҳамиятли томони шундаки мусобақа бўйича белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 3 нафардан ёш футболчи бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири жамоа таркибида майдонда харакат қилиши лозим. Бу футзални ёшлар орасида янада оммалашишига ва янада юксак чўққиларга олиб чиқилишга туртки бўлмоқда. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоасини асосини мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.




Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.



Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар билан “O’zsanoatqurilishbank” жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар “BMB” жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари эса “Poytaxt” жамоасига насиб этди.



Шунингдек, “Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси, “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ёш ўйинчи”, “Мусобақа тўпурари”, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” каби номинацияси ғолиблари ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида “VIA Marokand” ва Каниза ижросидаги мусиқий чиқишлар мусобақа ғолиблари ва спорт ихлосмандлари учун ажойиб совға бўлди.





Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика